ҚИСҚАРТМА СЎЗЛАР

ҚИСҚАРТМА СЎЗЛАР — барқарор сўз бирикмалари компонентларининг бош ҳарфларини ёки маълум қисмларини олиб қўшиш билан ҳосил қилинган сўзлар. Мас, ИИВ — Ички ишлар вазирлиги, ХТБ — Халқтаълими бошқармаси, фил-фак — филология факультети. Қисқартма сўзлар нутқда ихчамликка эришиш зарурати билан дастлаб ёзма нутқда пайдо бўлади ва фаол қўлланиши натижасида кейинчалик оғзаки нутққа ҳам ўтади.

Қисқартма сўзлар с, асосан, от туркумига мансуб бўлиб, қуйидаги йўллар билан ҳосил қилинади:

1) сўз бирикмаси компо-нентларининг биринчи ҳарфларини олиб қўшиш билан (ҲДП — Халқ демок-ратик партияси, ДТМ — Давлат тест маркази, ОАК — Олий аттестация комиссияси); Қс. нинг бу тури илмий адабиётларда аббревиатура деб ҳам аталади;

2) сўз бирикмаси таркибидаги 1-сўзнинг 1-бўғинини, қолган сўзларнинг 1-ҳарфларини олиб қўшиш билан (ЎзМУ — Ўзбекистон миллий ун-ти, «ЎзАС» («Ўзбекистон адабиёти ва санъ-ати»);

3) сўз бирикмаси таркибидаги сўзларнинг бош қисмларини олиб қўшиш билан (биофак — биология факультети, журфак — журналистика факультети);

4) сўз бирикмаси таркибидаги 1-сўзнинг 1-бўғинини, қолган сўзларни қисқартирмай қўшиш билан (Ўздонмаҳсулот, Ўзгазлойиҳа); 5) аралаш йўл билан (Ўзбектелеком, Ўзтелерадиокомпания, Ўзавтойўл) ва б.

Қисқартма сўзлар халқаро ташкилотлар (БМТ, ЮНЕСКО), мамлакат ва давлатлар (ХХР, РФ, АҚШ), сиёсий партиялар, ҳарбий уюшмалар (ЎзЛДП, НАТО), илмий-ўқув муассасалари (ЎзР ФА, ЎзДЖТУ, ФарДУ), вазирлик, идора, муассаса, ташкилот, корхоналар (ХТВ, ДТМ, Ўзмашхолдинг, Тошшаҳарйўловчи), машина, асбоб-ускуналар ва иншоотлар (ЭҲМ, АТС, ГЭС) ва б. нинг номларини билдиради. Қисқартма сўзлар с тайёр ҳолда бошқа тиллардан ўзлаштирилиши (ЮНЕСКО, ФИФА, ФИДЕ, НАТО, АЭС) ёки муайян тил, мас. ўзбек тили материаллари асосида ҳосил қилиниши мумкин. Кейинги турга ман-суб ўзбекча Қисқартма сўзларнинг аксарияти рус тилидаги сўз бирикмалари ва улар асосидаги Қисқартма сўзларнинг калькалари ҳисобланади, мас, БМТ<ООН, ДАН< ГАИ, ОАВ (оммавий ахборот воситалари)< СМИ (средства массовой информации), ЭҲМ< ЭВМ каби.

Носиржон Охунов.