ҚИЁС

ҚИЁС (араб. — таққослаш) — шариат манбаларидан бири (Қуръон, сунна, ижмо билан бирга). Қиёсда дастлабки 2 манбаҚуръон ва суннада берилмаган бирор ҳуқуқий масала улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган қўрсатмага таққослаш йўли билан шарҳ этилган. Мас, арақнинг шайтон иши эканлиги, урушжанжал, адоват чиқариши сабабидан у Қуръони каримда ман этилган. Арақдан бошқа маст қилувчи ичимликлар ҳақида бирор нарса айтилмаган. Лекин мужтаҳид уламолар маст қилувчи ичимликларнинг ҳаммасида ҳам арақ каби салбий натижалар бўлишини ҳисобга олиб, унга Қиёс қилганлар ва ҳаром деб ҳукм чиқарганлар. Қиёс фақиҳлар ҳуқуқини кенгайтириб, шариатни турмушнинг турли томонларига татбиқ этишга имконият берган. Шу билан бирга Қиёс ислом динини замон ва тараққиёт ила ёнмаён юришида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Қиёснинг манба сифатида киритилиши шариатнинг ҳуқуқ тизими сифатида шаклланиши ва руҳонийлар, фақиҳларнинг мавжуд муносабатларни ҳимоя қилишдаги мавқеи ошишидан далолат берар эди. Ислом ҳуқуқшунослигида ҳоз. ҳам Қиёсга амал қилинади.