ҚИЗАМИҚ

ҚИЗАМИҚ, гул — ўткир юқумли касаллик; гавда трасининг кўтарилиши, умумий интоксикация, юқори нафас йўллари ва кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши ҳамда баданга қизил, йирик доғли тошмалар тошиши билан кечади. Қизамиқ ер юзида энг кенг тарқалган инфекциялардан, унга барча ёшдаги кишилар, асосан, ёш болалар берилувчан бўлади. Касаллик мавсумий бўлиб, кузқиш ва баҳорда кўпроқ учрайди. Инфекция манбаи фақат касалланган одам ҳисобланади, соғлом киши организмига вирус нафас йўллари орқали тушади. Касалликдан кейин умр бўйи сақланадиган иммунитет қолади. Чақалоқлар (пассив иммунитет туфайли) Қизамиқ билан оғримайди.

Организмга юқори нафас йўллари шиллиқ пардалари, кўз конъюнктиваси ва бошқалар орқали кирган Қизамиқ вируси у ерда кўпайиб, кейин қонга тушади. Касаллик босқичмабосқич кечади, инкубацион (яширин) даври 9—11 кун; ундан сўнг продромал (бошланғич, катарал) давр 3—4 кун давом этади. Касаллик бошланишида гавда т-раси 39° гача кўтарилади, юқори нафас йўллари ва кўз конъюнктиваси қизаради, бемор қуруқ йўталади, тумов бўлади, қўзи қизариб ёшланади, ёруғликка қарай олмайди, товуши бўғилиб қолади, юзи керикади. Бола безовта бўлади, уйқуси бузилади, иштаҳаси йўқолади, ҳолсизланади, баъзан ич кетиши, қоринда оғриқ, оғирроқ ҳолларда умумий интоксикация, талвасалар, эсҳушни йўқотиш аломатлари рўй бериши мумкин.

Продромал даврнинг 2 — 3 куни лунж шиллиқ қаватида қизил гардиш билан ўралган майда, нуқтасимон, оқ доғлар пайдо бўлади, бу Қизамиққа хос белги (БельскийФилатовКоплик доғлари). Улар тошма тошишидан 2—3 кун олдин кўриниб, тошма тошганидан 1 — 2 кун ўтгач йўқолади.

Юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг шиллиқ пардасида майда қизил доғлар — энантема пайдо бўлади. Тошма тошиш даврида (бу давр 3—4 кун давом этади) бемор қаттиқ иситмалайди, томоғи қизаради, кейин ўзига хос қизил, йирик тошмалар тошади; у дастлаб қулоқ орқаси, лунж, пешона ва бурунга тошади, кейин юз, баданга, қўлоёққа тарқалади. Тошмаларнинг босқичмабосқич тошиши Қизамиқда муҳим диагностик аҳамиятга эга. Юздаги тошмалар қорая бошлайди ва жигарранг доғларга айланади, улар 7—10 қун сақланади. Тери, айниқса, юз, қўл кафти ва оёқ таги қуруқшай бошлайди; тошма ўрни қовжираб, майда пўст ташлаши мумкин, гавда т-раси пасайиб, бола аста-секин тетикланади. Касаллик билинарбилинмас енгил кечиши зотилжам, ички касалликлар, ўрта қулоқнинг яллиғланиши (отит) ва бошқалар асоратлар юзага келиши ҳам мумкин, бунда дарҳол врачга мурожаат қилиш керак. Оддини олиш учун беморни соғлом болалардан ажратиб қўйиш зарур. Қизамиқка қарши эмлаш муҳим аҳамиятга эга (қ. Эмлаш). 1967 йилдан бошлаб республикада Ққа қарши ёппасига эмлаш жорий этилган, шу боис касаллик аҳёнда бир кузатилади.

Қизамиқ билан оғриган болалар уйда, оғирроқ ҳолларда, асорат қолганида касалхонада даволанади. Асосий аҳамият комплекс даволаш чоратадбирларига қаратилади. Санитариягигиена шароитларини яхшилаш, бемор бўлган хонанинг ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш ва тўлатўкис овқатланишига эътибор бериш зарур.