ҚИЗИЛ СУВЎТЛАР

ҚИЗИЛ СУВЎТЛАРсувўтлар типи. Бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали шакллари бор. Хроматофорида хлорофиллдан ташқари, кўкяшил пигмент — фикоциан ва қизил пигмент — фикоэритрин мавжуд. Қизил сувўтларнинг ҳаракатчан хивчинли даври бўлмайди. Танаси ипсимон, шохланган (қалин), пластинкасимон, баъзилари поя ва баргларга бўлинган. Ранги тўқ қизилдан, қора, пушти, сарғиш ва баъзан кўкимтир кулранггача. Қизил сувўтларнинг 600 туркумга мансуб 3750 тури бор, улар бангиялар ва флоридлар синфига бўлинади. Бу синфлар бир-биридан кўпайиш органларининг тузилиши билан фарқ қилади.

Қизил сувўтлар кўпинча денгизларда (чуқур жойларида), камданкам чучук сувларда ва тупроқда яшайди. Қазилма формалари бўр даври қатламларидан топилган.

Анфельция, гелидиум, филлофора, фурцелярия турларидан агарагар, карраген, агароид ва бошқалар олинади. Баъзи турлари, мас., порфира истеъмол қилинади.

Loading...