ҚИЗИЛ

ҚИЗИЛ (1918 йил гача — Белоцарск, 1926 йил гача — ХемБелдер) — РФдаги шаҳар, Тива Республикаси пойтахти (1991 йилдан). Тува сойлигининг шарқий қисмида, Катта Енисей ва Кичик Енисей дарёларининг қуйилиш жойида. Уса трактининг охирги пункти. Аҳолиси 104,1 мингкиши (2002). Қизил 1914 йилда вужудга келган. 1921—44 йилларда Тува Халқ Республикаси пойтахти. 1944 йилда Тува (Тива) Халқ Республикаси билан бирга СССР таркибига кирган. 1944 йилгача шаҳарда фақат майда саноат корхоналари бор эди. Қурилиш деталлари, тикувчилик ктлари; автомобиль махсус жиҳозлари, кўн, ғишт, тахта тилиш, пиво ва сут здлари, мебель фкаси ишлаб турибди. Қизил ёнида тошкўмир қазиб олинади. Тил, адабиёт ва тарих илмий текшириш институти, педагогика инти, мусиқали драма театри, ўлкашунослик музейи мавжуд. Қизилда Осиёнинг географик маркази жойлашган бўлиб, бу нуқтага обелиск ўрнатилган.

Prev Article

ҚИЗАМИҚ

Next Article

ҚИЗИЛ