ҚИЗИЛЎРДА

ҚИЗИЛЎРДА (1853 й. гача Оқмачит, 1925 й. гача Перовск) — Қозоғистон Республикасидаги шаҳар, Қизил-ўрда вилояти маркази. Сирдарёнинг ўнг соҳилида. Т. й. станцияеи. Аҳолиси 157,8 минг киши (2002). Қизилўрда 1820 й. лар-да Оқмачит номи билан Қўқон хонли-гининг қалъаси сифатида вужудга келган. 1853 й. июлида Оқмачитни генерал В. А. Перовский бошчилигида рус қўшинлари босиб олди ва у Перов-ский форти деб аталди, кейинчалик Перовскш. деб номланган. 1917 й. гача кичик маъмурий савдо маркази. 1926 й. дан 1929 й. гача Қозоғистон пойтах-ти бўлган. Муҳим корхоналари: цел-люлоза-картон, қурилиш материаллари, уйсозлик к-тлари, пойабзал, тикувчилик ва трикотаж ф-калари; озиқ-овқат саноати корхоналари, пед. ин-ти, драма театри, тарихий-ўлка-шунослик музейи бор. Қ. дан жан.-роқда шолипояларни суғориш мақ-садида Сирдарёга тўғон қурилган. Ша-ҳар атрофида йирик шоликор хўжа-ликлар жойлашган.

Loading...