ҚИЗИЛЎЗАН

ҚИЗИЛЎЗАН — Эрондаги дарё. Уз. 750 км, ҳавзасининг майд. 56,2 минг км2. Загрос тоғларидан бошланади. Эльбурснинг ғарбий тизмаларини кесиб ўтган жойда Шоҳруд дарёси билан қўшилгач, Сафидруд деб номланади ва Каспий денгизига қуйилади. Шоҳруд дарёсига қўшилган жойда гидроузел (бал. 100 м ли тўғон, ГЭС, сув омбори) қурилган. Сувидан суғоришда кенг фойдаланилади. Дельтасида Решт шаҳри жойлашган.

Prev Article

ҚИЗИЛУРУҒ

Next Article

ҚИЗИЛЎНГАЧ