ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИНавоий вилоятидаги туман. 1935 йил 9 фев. да ташкил этилган. 1962 йил 24 дек. да Ғиждувон туманига қўшилган. 1970 йил 7 дек. да қайтадан ташкил этилган. Шим. дан Конимех, Навбаҳор туманлари, шим. шарқцан Кармана тумани, шарқдан Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари, жан. дан Бухоро вилоятининг Когон тумани, ғарбдан Бухоро, Вобкент ва Ғиждувон туманлари билан чегарадош. Майд. 2,2 минг км2. Аҳолиси 112,4 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Қизилтепа), 8 қишлоқ фуқаролар йиғини (Арабон, Бўстон, Ванғози, Гардиён, Зармитвн, Оқолтин, Хўжаҳасан, Янгиҳаёт) бор. Маркази — Қизилтепа шаҳри Табиати. Туман ҳудуди Зарафшон водийсининг жан. ғарбидаги камбар текисликда. Қизилтепа ва Офтобачи платолари орасида, Ҳазора дараси бўйлаб кетган Зарафшон дарёсининг икки қирғоқ ҳавзаси, Шоҳруд ва Абу Муслим шоҳариқлари орасидаги ҳудудларда жойлашган. Шим. дан туман ҳудудига Қизилқумнинг кичик бир қисми кириб келган. Воҳа Зарафшоннинг чап соҳили бўйлаб Маликчўл, Қизилтепа, Қуйимозор адирлари, жан. дан Қарноб чўли билан туташган. Ғарбдан воҳа Шоҳруд канали ўзани билан чегараланган. Туманнинг шим. чегараси бўйлаб Зарафшон дарёси оқиб ўтади. Тўдакўл, Қуйимозор сув омборлари, сув тўғони қурилган, Аму — Бухоро канали (Қизилтепа ва Қуйимозор насос ст-ялари) туман ҳудуди орқали ўтган. Туман ҳудудининг Маликчўл, Ўртачўл, шим. дан Қизилқум чўлларига туташлиги иқлимга катта таъсир кўрсатади, ёзи жазирама иссиқ бўлиб, тез-тез гармсел эсади; қиши анча аёз. Янв. ойининг ўртача т-раси 0,4°, энг паст т-ра — 24°. Июль ойининг ўртача т-раси 28,3°, энг юқори т-ра 44°. Йилига ўртатушади. Вегетация даври 212 кун. Тупроқлари оч бўз, ўтлоқи бўз, қумоқ бўз тупроқлардан иборат. Ёввойи ўсимликлардан қамиш, рўвак, буғдойиқ, шўражриқ, кампирсоч, итгунафша, сувранг, юлғун ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, қуён, чиябўри, жайран ва жайра учрайди; қушлардан сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғалдоқ, тўқайзорларда қирғовул, лойхўрак, ўрдак ва бошқалар; судралиб юрувчилардан геккон калтакесаги, тошбақа, сариқ илон, эчкемар; кемирувчилардан кўрсичқон, кичик қўшоёқ, қумсичқон, типратикан, каламуш ва бошқалар бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, қозоқ, татар, украин, арман ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 51,9 киши. Шаҳар аҳолиси 12 минг киши, қишлоқ аҳолиси 100,4 минг киши.

Хўжалиги. Пахта тозалаш, ун, ғишт здлари, нефть маҳсулотлари сакдаш корхонаси, паррандачилик ф-каси, қурилиш ташкилотлари, маҳаллий саноат, алоқа ва транспорт корхоналари ишлаб турибди. 3 кўшма, 55 кичик, 1500 дан ортиқ савдо ва маиший хизмат қўрсатиш шохобчалари мавжуд. Қизилтепа туманининг етакчи тармоғи — пахтачилик ва ғаллачилик, шунингдек, чорвачилик ҳам ривожланган. 13 ширкат, 663 фермер хўжалиги бор. Суғориладиган ерлар 32,5 минг га ни ташкил этади. Шу жумладан, 9,3 минг га дан зиёд ерга пахта, 9,8 минг гектарга якин ерга ғалла, 107 га ерга сабзавот ва полиз экинлари, 15 га ерга картошка, 230 га ерга беда экилади. 625 га ер боғлардан иборат. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 52,5 минг қорамол, 78,3 минг қўй ва эчки, 193,9 минг паранда, шунингдек, йилқи ҳам боқилади.

Тумандаги 38 умумий таълим мактабида 29 мингдан зиёд ўқувчи таълим олди (2004). 2 лицей, интернат мактаби, мусиқа ва санъат мактаби, 4 касб-ҳунар коллежи бор. 44 кутубхона, 8 клуб, 3 маданият уйи, 2 маданият ва истироҳат боғи, музей фаолият кўрсатади. 3 стадион ва бошқалар спорт иншоотлари мавжуд.

2 касалхона, 2 поликлиника, 3 амбулатория, 31 қишлоқ врачлик пункти, 8 фельдшеракушерлик пункти, 39 дорихона аҳолига хизмат кўрсатади. Бу тиббий муассасаларда 77 врач ва 320 ўрта тиббий ходим ишлайди. Туман ҳудудидаги қишлоқларда ҳунармандчилик қадимий дан ривожланган. Кулолчилик буюмлари, бўйра ва ҳ. к. тайёрланади.

Қизилтепа тумани ҳудудидан Катта Ўзбекистон тракти ўтган. Қизилтепа — Навоий йўналишида, шунингдек, Ғиждувон, Шофиркон. Вобкент ш ларига автобус ва маршруии таксилар қатнови йўлга қўйилган. Меъморий ёдгорликлардан Тошмасжид мажмуаси (16-аср), Хожа Боязид Бистомий мақбараси ва бошқалар бор. Тарихчи олим Мирзо Абдулазим Сомий Бўстоний (19-аср), уламо Хожа Ҳасан Андоқийлар (11 —12-асрлар) шу туман ҳудудида туғилган.

1971 йилдан «Қизилтепа тонги» туман газ. нашр қилинади (адади 8000). Қаҳрамон Ражабов.