ҚИЗИЛТОМИР

ҚИЗИЛТОМИР — рўяндошларга мансуб кўп йиллик бегона ўт. Ўрта Осиёда тарқалган. Пояси ер бағирлаб ўсади, шохлайди, сертук, уз. 20—100 см. Барглари наштарсимон чўзиқ, учи ўткир, четлари ғадирбудир. Гуллари сарғишоқ, рўваксимон тўпгулга йиғилган. Меваси қуруқ ёнгоқча. Июнь—авгда гуллаб мевалайди. Илдизпояси тупроқнинг устки қатламларида’ ўсади. Уруғи ва илдизпоясидан кўпаяди. Пахта, беда майдонлари, ғалла экинлари орасида бегона ўт сифатида учрайди. Суғориш шохобчалари бўйлари, дала уватлари, боғ, полизларда ҳам ўсади.

Кураш чоралари: суғориладиган зоналарда ер юзаси юмшатилади ва экин қатор оралари культивация қилинади.

Loading...