ҚИЗИЛУРУҒ, Қизилуруғ — ўртапишар қовун нави. Узбекистон сабзавоткартошкачилик тажриба ст-ясида яхшиланган (В. Ф. Кузнецова, М. И. Цинда, П. Н. Дудко). Шакли тухумсимон, ўртача катталикда (оғирлиги 2,5—3,6 кг, уз. 26—28 см). Сирти текис, тўри йирик, оч яшил, уч томони сарғимтир. Пўсти қаттиқ, этининг қалинлиги 4—4,5 см, тўқ са*риққизил, пўстига яқин қисми яшил, ширин, ҳидсиз. Таркибида қанд миқдори 10,1 — 12,2%, сахароза 6,7 — 8,9%, қуруқ модда 12,9—14,4%. Уруғхонаси ўртача, уруғи йирик. Уруғи униб чиққандан кейин ҳосили 80—92 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 200—260 ц/га.
Узоқ жойларга юборишга яроқли. Қоқи солинади. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади. Тошкент воҳасида кенг тарқалган.