ҚОБИҚ (техника ва эластиклик назариясида) — иккита эгри чизиқ сирт билан чегараланган қаттиқ жисм; сиртлар орасидаги масофа бошқа иккита ўлчамига нисбатан кичик бўлади. Шаклига қараб доиравий, цилиндрлик. эллиптик, конуссимон, тороидал ва б. ; сирт геометриясига қараб мусбат (сферик ва эллипсоидал), манфий (гиперболоид, параболоидлар) ҳамда ноль (цилиндрик ва конус) эгриликдаги хилларга; материалига қараб, изотопли ёки анизотопли хилларга бўлинади. Қобиқ темир-бетон, пўлат, ёғоч, енгил қотишмалар, пластмасса ва б. қурилиш материалларидан ишланади. Қобиқ биноларнинг ёпма ва ораёпмаларида, учиш аппаратлари, кемалар, суюқлик резер-вуарлари, машина қисмлари ва б. да қўлланади. Физикада атом электрон қобиғи (қ. Атом).