
ҚОБИҚЛИЛАР
ҚОБИҚЛИЛАР, урохордалилар, туникатлар, личинкахордалилар — хордалилар кенжа типи. Қобиқлиларнинг аждодлари сувда сузиб юрадиган бирламчи хордалилар бўлганлиги, улардан айримлари ўтроқ яшашга ўтганлиги тахмин қилинади. Уз. 0,3 см дан (аппендикуляриялар) 30 м гача. Танаси эпителий ҳужайралар ишлаб чиқарадиган тиниқ эпителий қобиқ — туника қобиқ (номи шундан) ёки қуюқ мантия билан қопланган. Хордаси фақат личинкалик даврида бўлади (аппендикулярилардан ташқари). Целом қолдиғи бор. Ичаги сиртмоққа ўхшаб эгилган, орқа ичаги жабра олди бўшлиғига очилади (аппендикуляриялар). Қон айланиш системаси юрак халтаси ва лакуналар тўридан иборат. Нерв систсмаси мия ганглийси ва ундан кетадиган орқа нерв поясидан ташкил топган. Сезги органлари кучсиз ривожланган. Гермафродит. Айрим турларида мураккаб ривожланадиган, аппендикуляци-яларга ўхшаш личинка бор. Кўпчилик Қобиқлилар куртакланиб кўпайиб, колония қосил қилади. 5 синф: асцидиялар, оловтаналилар, сальплар, бочкасимонлар, аппендикулярияларга бўлинади. 1500 га яқин тури бор. Денгизда ўтроқ яшайди, якка ёки колония бўлиб сузиб юради. Майда ҳайвонлар, сувўтлар ва органик қолдиқлар билан озиқланади.