ҚЎЧҚОР

ҚЎЧҚОР — совлиқларни уруғлантиришда фойдаланиладиган эркак қўй. Зотли Қўчқорлар 1,5 ёшидан совлиқларни қочиришга қўйилади. Хўжаликда 7 йил фойдаланилади. Қўйчиликда сунъий уруғлантириш қўлланиши муносабати билан Қўчқорлар 2 тоифага — асосий наслдор Қўчқорлар ва синовчи Қўчқорлар гуруҳига ажратилади. Асосий наслдор Қўчқор лардан совлиқларни уруғлантириш-да, синовчи Қўчқор лардан сурув таркибидан куйиккан қўйларни аниқлаш ва ажратишда фойдаланилади. 120—180 бош кичик гуруҳ совлиқлар ичига 3 бош Қўчқор (60 совлиққа бир синовчи Қўчқор ҳисобидан) қўйилади. Қўйчиликда бир Қўчқор билан 3000, ҳатто 5000 совлиқни сунъий уруғлантириш мумкин. Одат-да, етук ёшдаги Қўчқор лардан олинган уруғлар билан бир мавсумда сунъий қочиришда ўртача 300—500 бош, эркин ва қўлда қочиришда (табиий ҳолда) эса 30—70 бош совлиқ уруғлантирилади. Насл олиш учун қолди-рилган Қ. лар туғилган кунидан то 1,5 ёшга қадар доимий назорат остида бўлади ва алоҳида парвариш қилинади. Қўчқорлар донадор ва аралаш ем, минерал моддалар ва витаминли ҳамда оқсилга бой озуқалар билан боқилади.

Айрим шохдор Қ. зотлари уришқоқлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистонда оммавий халқ сайилларида Қ. уриштириш томошалари жуда қадимдан ўтказиб келинган.

Loading...