ҚОДИРОВ

ҚОДИРОВ Очил (1910 – Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани Себистон қишлоғи — 1945) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, оддий аскар. 1941 й. дан фронтда. 1348-ўқчи полки (1-Белоруссия фронти 48-армиянинг 399-ўқчи дивизияси) пулемётчиси. Польшанинг Ружан ш. яқинидаги жангда жасорат кўрсатган ва шунда оғир яраланган. Армия сафидан бўшатилган. Вафотидан сўнг Қаҳра. мон унвони берилган (1945.24.3). Ўзи туғилган жамоа хўжалигида бюсти ўрнатилган ва ўрта мактабга номи берилган.

Prev Article

ҚОДИРОВ

Next Article

ҚОДИРОВ