ҚОДИРОВ

ҚОДИРОВ Аюб (1918.10.5, Бухоро — 1981, Тошкент) — созанда (най), Ўзбекистон халқ артисти (1970). Тошкент консерваториясини тугатган (1956). Ўзбек давлат филармониясида халқ чолғу оркестри (1936-38, 1950-56, 196874), Тамарахоним ансамбли (1938—46) д; созанда, «Шодлик» ансамблида мусиқа раҳбари (1956-57, 1966-68), Тошкент мусиқа билим юртида педагог (1978 й. дан). Ижро услуби мукаммал техникаси, асар мазмунини чуқур ҳис қилиши, най ифода воситаларидан кенг фойдаланиши, ижро эркинлиги билан ажралиб туради. Репертуаридан «Фарғонача», «Субҳидам», «Чўли ироқ», «Чаман ялла», «Сегоҳ», «Қайтарма», «Тонг ороми», «Чоргоҳ» каби халқ ва мумтоз куйлар ўрин олган. Осиё ва Европа мамлакатларида гастролда бўлган.

Ад.: Олимбоева К. ва б., Ўзбекистон халқсозандалари, 2-китоб, Т., 1974.