ҚОҒОЗ САНОАТИ

ҚОҒОЗ САНОАТИ, целлюлозақоғоз саноати — турли хилдаги қоғозлар, картон ва улардан маҳсулотлар, целлюлоза, толали ва қаттиқ ёғоч толали плиталар (ДСП) ишлаб чиқарувчи саноат тармоғи. Шунингдек, тармоқда қўшимча маҳсулот тариқасида этил спирти, ем ачитқилари, канифоль, скипидар ва ёғ кислоталари тайёрланади. Ўрта Осиёда 20-а. нинг 20-й. ларига қадар Қоғоз саноати корхоналари бўлмаган. Айрим турдаги қоғозлар пахтадан, ипакдан ҳунар-мандчилик усулида оз миқдорда тай-ёрланган ҳамда четдан келтирилган (қ. Қоғоз).

Ўзбекистонда Қоғоз саноати 30-й. ларда вужудга келди. 1932 й. да Ўрта Осиёда ягона бўлган Тошкент қоғоз ф-каси ишга туширилди ва шу йили 1595 т қоғоз ишлаб чиқарилди. 20-а. нинг 60-й. ларида Ангрен ш. да иккиламчи қоғоз материаллари (макулатура)цан картон қутилар ва идишлар тайёрлайдиган корхона қурилди. 90-й. лар бошида Андижон, Наманган, Самарқанд, Янгийўл ва б. шаҳарларда ғўзапоя, шолипоя ва цел-люлозадан қоғоз ишлаб чиқарадиган бир неча ф-ка, ўрта корхона^ цехлар ишга туширилди. 1995 й. да «Ўзбекқо-ғоз саноат» уюшмаси ташкил этилди (2003 й. охирида тугатилди). 2003 й. да Ўзбекистон Қ. с. да 3044 т целлюлоза, 5735 т қоғоз, 3949 млн. дона ёзув дафтарлари ишлаб чиқарилди. Тармоқдаги энг йирик корхона — «Ўзбек қоғози» акциядорлик жамияти (Тошкент).

Қоғоз саноати чет давлатларда АҚШ (жаҳондаги ишлаб чиқариладиган қоғоз ва картоннинг 1/3 қисми), Россия, Канада, Финляндия, Швеция, Япония (АҚШ, Канада, Россиядан олинадиган хом ашё ҳисобига), ГФРда ривожланган. Бу мамлакатларда Қоғоз саноати маҳсулотлари экспортнинг муҳим бандини ташкил этади.

Loading...