ҚОҒОЗ

ҚОҒОЗ — асосан, ўсимлик толаларидан тайёрланадиган юпқа материал. Турли хил жинсдаги дарахт ёғочи ва бир йиллик ўсимлик целлюлозаси ҳамда ёғоч массасидан ишланади. Қоғоз массасига ўсимлик толаларидан ташқари турли қўшимча (тўлдиргич)лар, мас, оқ тус берадиган, зич, силлиқ қиладиган, бўёқ олиш хусусиятини яхшилайдиган минерал моддалар (каолин, тальк ва б.); сиёҳни ёйилтирмайдиган ёки қоғозни пухта ва зич қиладиган елимловчи материаллар (кани-фол елими, крахмал, смола ва ҳ. к.); бўягичлар, кимёвий толалар ва б. қўшилади.

Қоғоз дастлаб (2-а.) Хитойда олинган. Цай Лун ўсимлик толаларининг сувли бўтқасини тўрдан ўтказиб, Қоғоз олишга муяссар бўлган. Бу усул кўп вақтларгача сир сақлаб келинди, 6-а. бошларида Японияда жорий қилинди. 6—8-а. ларда Қоғоз ишлаб чиқариш Осиёдаги бошқа мамлакатларга тарқалди. 7-а. нинг бошларидан — 19-а. нинг 1-ярмигача Самарқандда ишлаб чиқарилган Қ. Туркистондагина эмас, балки қўшни мамлакатларда ҳам машҳур бўлган. Кейинчалик Қоғоз тайёрлаш араблар орқали Эрон, Шим. Африка ва Кипрга, кейинроқ эса Испания, Марокаш ва б. мамлакатларга ёйилди. Қоғоз бунгача ёзувда ишлатиб келинаётган папирус ва б. материалларни сиқиб чиқарди. Кейинчалик (тахм. 10-а. да) Қоғоз ишлаб чиқариш Испаниядан Европадаги барча мамлакатларга, шу жумладан, Россияга ўтди. 15—16-а. ларда китоб босиш кашф қилинганидан кейин қ. ишлаб чиқариш суръати тезлашди. 17 — 18-а. мобайнида Голландияда янги туйиш аппарати — ролл ихтиро қилинди, француз ихтирочиси Н. Л. Робер қўл билан узлуксиз айлантириб туриладиган сим тўрли Қоғоз қуйиш машинасини яратди. Кейинчалик бу содда машинага пресслаш, қуритиш, каландр ва рулон қилиб ўраш секциялари қўшилди.

19-а. 60-й. ларида Қоғоз машинаси деярли ҳозирги Қоғоз машинаси каби қисмлардан иборат бўлган. Кейинчалик Қоғоз машинасининг барча қисмлари такомиллаштирилди. Қоғоз ишлаб чиқариш тезлиги ўнларча марта оши-рилди. Латта хом ашёси ўрнига ёғоч целлюлозаси толалари ишлатиладиган бўлди. Қадимги ролл машинаси узлуксиз ишлайдиган туйиш аппа-ратларига алмаштирилди. Синтетик полимер смола ва толалар борган сари кўпроқ ишлатиладиган бўлди ва Қоғоз ишлаш техникаси такомиллаштирилди (қ. Целлюлоза).

Қоғознинг 600 дан ортиқ тури бор. Қ., асосан, ёзиш, дафтар ва китоблар чиқариш учун ишлатилади. Кўпчилик ҳолларда Қоғоз ва картон тўқимачилик, ёгоч ишлаш ва шиша саноати маҳсу-лотлари билан рақобатлашмоқда. Улар турли металл буюмлари ўрнини эгалламоқда, конструкцион, изоляция-ловчи, қистирма, фильтрловчи, пар-дозловчи ва ҳ. к. материаллар сифатида ишлатилмоқда.

Қоғоз қандай мақсадларда ишлатилишига кўра, массаси (1м; да 4—250 г). қалинлиги (4 мм дан 400 мм гача). механик хоссалари (узилиш узунли-ги, синиш, эзилиш, титилиш. сиқилиш, буралиш), елим олиши, кул-лилиги, намлилиги, ранги, оқлили-ги, силлиқлиги, сингдириш қобилия-ти, ҳаво, буғ, ёғ ўтказмаслиги, диэ-лектриклиги ва б. хоссалари билан ифо-даланади.

Халқаро таснифга кўра, Қоғоз қуйидагиларга бўлинади: Матбуот Қ. (босмахона, офсет, иллюстрация, картография, бўрланган Қоғоз) — жуда силлиқлиги, оқлиги, босма бўёқни яхши сингдириши билан ажралади. Газета қ. билан гул (обой) Қ. ҳам шу синфга оид. Ёзув Қ. (ёзув, почта, конверт, карточка Қ) — елим олиши, сингдириш хусусиятининг кичиклиги, жуда силлиқлиги билан ажралади. Чизмачилик-расмчилик Қоғоз (расм, чизмачилик, чиз-мачилик калькаси Қоғоз) — елимни яхши олади. Электроизоляцион Қоғоз (конденсатор, кабель, телефон, изо-ляцион-ўров Қоғоз) — механик мустаҳ-камлиги, диэлектриклик хоссаси ях-шилиги билан ажралади. Папирос Қоғоз (мундштук, папирос, сигарет, чекма Қоғоз) — бу синф Қ. нинг композицияси. хоссаси ва тайёрланиш технологияси турлича. Шимувчи Қоғоз (фильтр, босма, сингдирувчи Қоғоз) — фибра, пергамент, санитариягигиена маҳсулотлари ва б. тайёрлашда ишлатилади. Аппарат Қ. (телеграф лен-таси, Крид лентаси, перфокарта Қоғоз) — механик мустаҳкамлиги билан ифодаланади. Ёруғлик сезгир Қоғоз — механик мустаҳкамлиги, яхши елим олиши билан ажралади, фотографияда ишлатилади (қ. Фотография). Кўчириш Қоғоз (копировка ва кўчириш Қоғоз) — махсус ишлов бериб тайёрланади. Ўров Қоғоз — озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат товарларини ўраш учун ишлатилади. Саноат-техника Қоғоз (патрон, жилвир, диффузор товуш ёзиб олиш, ип ўрашда ишлатиладиган ва ҳ. к.) — пахта толаси, асбест, сунъий толалардан оддий усулда ишлаб чиқарилади.

Қ бўтқасини тайёрлаш технологияси тола материалларини туйиш; толага мос композиция тузиш; суспен-зия, тўлдиргич, бўягичлар тайёрлаш; қ. бракларини қайта ишлашни ўз ичига олади. Қоғоз қогоз тайёрлаш машинасида олинади. У узлуксиз ишлайдиган кўп секцияли агрегат. Унда серсув тола суспензиясидан қ. ва баъзи бир турдаги картон олинади. Қоғоз тайёрлаш машинаси 2 асосий турга: ясси тўрли (асосий қоғоз турлари ишлаб чиқариладиган) ва думалоқ тўрли (баъзи қоғоз турлари ва картон ишлаб чиқариладиган) типларга бўлинади.

Loading...