ҚОҲИРА

ҚОҲИРАМиср пойтахти. Африкада энг катта шаҳар. Нил дарёси дель-тасидан жан. да, асосан, дарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан Қоҳира муҳофазасини ташкил этади. Аҳолиси 16 млн. кишидан зиёд (2000, шаҳар атрофи б-н). Иқлими Ўрта денгиз бўйига хос, ўртача т-ра янв. да 12°, июлда 27°. Йиллик ёғин 34 мм, апр. — май ойларида 50 кунгача иссиқ қуруқ шамол — хамсин эсади.

Қоҳира — халқаро ҳаво, мамлакатнинг т. й., автомобиль ва дарё йўлларининг йирик чорраҳаси. Қоҳира ва унинг атрофида мамлакат саноат корхоналарининг 1/4 қисми, фка ва з-д ишчиларининг 1/3 қисми тўпланган. Машинасозлик (шу жумладан, транспорт машинасозлиги) ва металлсозлик, тўқимачилик, кимё, цемент ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Шаҳар яқинида йирик қора металлургия маркази бор. Қ. — йирик савдо-молия, араб дунёсининг муҳим ноширлик фаолияти марказларидан. Қоҳирада бадиий ҳунармандчилик қадимдан ривожланган: тери, ёғочдан турли-туман бадиий буюмлар тайёрланади. Шаҳарда Миср музейи, ислом санъати музейи, бадиий музейлар, Академия, ун-т, Миср ин-ти ва б. олий ўқув юртлари ва и. т. муассасалари (чўл, тро-пик тиббиёт, қ. х. институтлари), кутубхоналар, театрлар бор.

Қадимда (тахм. мил. ав. 17-а. да) Қоҳира ўрнида қишлоқ бўлган. Рим-Византия даврида шаҳар Бобил, кейинроқ Фустат номлари билан машҳур эди. 861 й. да Аҳмад ал-Фарғоний Қ. яқинидаги Равзо о. да Нил дарёси суви сатҳини ўлчаб турадиган нилометр қурган. Бу ноёб иншоот ҳоз. қадар сақланиб турибди. 969 й. да шаҳарнинг шим. чеккасида «Миср ал-Қоҳира» («Ғолиб Миср») номи билан Фотимийлар ҳокимлари қароргоҳлари қурила бошлади. 641— 969 й. ларда К,. Миср, Тулунийлар, Ихшидийларнинг араб ноиблари, 973 — 1171 й. ларда Фотимийлар халифалиги пойтахти бўлган. Айюбийлар (1171 — 1250) ва мамлуклар (1250-1517) даврида йирик диний-сиёсий, савдо ва ҳунармандчилик маркази эди. 1517 й. да шаҳарни усмонли турклар эгаллади. Миср эк-спедицияси даврида (17981801) Қоҳира француз қўшинлари томонидан босиб олинган. Шаҳар аҳолиси бир неча марта (1798, 1800) босқинчиларга қарши қўзғолон кўтарган. 19-а. да Қоҳира анча ривожланди, янги турар жойлар, саноат корхоналари қурилди, олий ўқув юртлари ташкил этилди. 1882 й. да Қоҳирани инглиз қўшинлари эгаллаб, уни 1914—22 й. ларда Британия протекторати маъмурий марказига айлантирди. 1922 й. дан Миср Подшоҳлиги пойтахти. 1953—58 й. ларда Миср Республикаси, 1958—71 й. ларда Бирлашган Араб Республикаси, 1971 й. дан Миср Араб Республикаси пойтахти.

Шаҳар эски ва янги қисмлардан иборат. Эски Қоҳирада (Фустат, Бобил) «Троя минораси» (мил. ав. 130 й.), византия даври черковлари (Авлиё сергий, Биби Марям, Варвара) ва илк араб даври Амр ибн ал-Асо масжиди (7-а.), Ибн Тулун масжиди (9-а.); фотимийлар давридан шаҳар девори харобалари (11-а.), АчАзҳар ва б. масжидлар, Сабъа Банот («Етти қиз», 11-а.), Умм Кулсум (1122) мақбаралари, масжидлар, Усмонли турклар давридан Синон пошшо (1571), муҳаммад Али (1930—48) масжидлари сақланган. Янги шаҳар қисмида кенг кўчалар, кўп қаватли бинолар, хиё-бонлар, ҳукумат бинолари, ун-т шаҳарчаси, телемарказ, банк бинолари, саноат р-нлари ва б. қурилган.