ҚЎЛ, ғўл (туркийча — марказ, ўрта) — 1) Чингизхоннинг минг кишидан иборат шахсий хос қўриқчиси;
2) Темурийлар қўшинида аксарият олий бош қўмондон томонидан бошқариладиган, қўшиннинг асосий жанговар байроқлари олиб юриладиган марказий қисм. Тарихий манбаларда таъкидлани-шича, Соҳибқироннинг 12 минг кишилик қўшини Қўли амир улумаро томонидан бошқарилган. Лашкар сони бир неча 10 мингдан зиёд бўлган пайтларда Қўл 40 бўлук (полк) ларга тақсимланган ва бевосита Амир Гемурнинг кўмондонлигида бўлган. Ушбу бўлуклар тажрибали ва сараланган жангчилардан ташкил қилинган; 12 бўлуки сафнинг 1қаторида, қолган 28 бўлуки эса 2 – ва 3қаторларда жойлашган. Қдан исталган пайтда бошқа қўшин қисмларига мадад берилган. Эски ўзбек адабий тили обидаларида, хусусан, Алишер Навоий, Бобур асарларида қўшиннинг «маркази» тушунчаси ғўл қатори арабча — қалб, арабча-форсча — қалбгоҳ исти-лоҳлари билан ифодаланган.
Ҳамидулла Дадабоев.