ҚОЛДИҚ ТОҒ — баланд тоғли ўлканинг узоқ вақт давом этган емирилишидан қолган ва, асосан, қаттиқ тоғ жинсларидан тузилган якка-якка тоғ, қир ва тепалар. Иқлим, жой рельефи, тоғ жинсларига боғлиқ равишда нураш Қ. т., ювилма Қолдиқ тоғ фарқланади. Ўзбекистонда Қизилқумдаги. Томдитов, Бўкантов, Овминзатов шундай Қолдиқ тоғ лардир (яна қ. Етимтоғ).