ҚОЛИП

ҚОЛИП — 1) амалий санъатда — безак нақшни қуйиб (териб), босиб ясаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги мослама; андаза. Ўйма гулли Қолип ип матога гул босишда ишлатилади; жез қуйишда ишлатиладиган ёғоч ёки ганч шакл; заргарнинг зийнат буюмлар юзасида безак яратишда қўллайдиган гул Қолип, ғишт Қ. — хом ғишт қуядиган ёғоч мослама; ганч безак қуйишда, кошин парчинлардан териб тайёрланадиган безак. Қолип заргарлик, пичоқчилик, дўппидўзлик, пойабзалчилик, читгарлик ва б. да ишлатилади;

2) буюмларга шакл ёки ишлов бериш учун фойдаланиладиган мослама. Металлар ва пластмассалардан қуйиб ёки бошқа материаллар (мас, ёғоч) дан кесиб ясалади. Тайёрланадиган асбоб ёки буюмлар турига кўра шакли ва ўлчамлари турлича бўлади. Қозон, ғишт, тиш Қ. лари ва б. бор;

3) қуймачилик корхоналарида пластмасса ва металл қуйиш учун ишлатиладиган мослама. Ундан бир ёки кўп марта фойдаланиш мумкин. Қолип кварц қуми, бентонит, лой, металл ва б. дан тайёрланади.

Loading...