ҚЎЛТИҚ

ҚЎЛТИҚ, кўрфаз — океан, денгиз ва кўлларнинг қуруқлик ичкарисига кириб турган ва асосий ҳавза билан бемалол сув алмашиб турадиган қисми. Қўлтиқнинг гидрологик ва гидрокимёвий ҳолати асосий сув ҳавзасининг ҳолати билан бир хил бўлади. Айрим ҳолларда иқлимнинг маҳаллий хусусияти ва материкдан борган сув туфайли Қўлтиқ суви юза қисмининг гидрологик шароити бирмунча фарқ қилиши мумкин. Баъ-зан океанларнинг денгизларга хос хусусиятлар (гидрологик режим)га эга бўлган қисмлари ҳам Қўлтиқ дейилади (Мек-сика, Гудзон, Форс, Калифорния ва б.). Энг катта Қўлтиқ лар: Форс кўрфази, Адан, Аляска, Бенгалия, Бискай, Катта Австралия, Гвинея ва б.

Prev Article

ҚЎЛДОШЕВ

Next Article

ҚЎЛТИҚТУМОР