ҚЎЛЁЗМА

ҚЎЛЁЗМА — 1) кенг маънода — қўлда ёзилган ёки ёзув машинкаси-да, компьютерда кўчирилган матн. Таниқли шоир ва ёзувчиларнинг ўтмишда ўзлари кўчириб ёзган асарлари дастхати (автографи);

2) қўлда ёзилган асар, ёзма ёдгорлик. 19-а. охири — 20-а. бошларигача Ўрта Осиёда матбаанашриёт ишларининг сустлиги сабабли Қўлёзма ҳолида китоб тай-ёрлаш кенг тарқалган ва бу жараён машҳур хаттотлар томонидан амалга оширилган (қ. Хаттотлик). Қад. Қўлёзмалар муҳим адабий, тарихий, илмий манбалар ҳисобланади ва улар паяеогра-фияда ўрганилади;

3) ноширлик ишида — муаллиф томонидан нашриётга тақдим этилган матн.