ҚЎМИҚЛАР — Доғистондаги халқ (232 минг киши). РФда жами 282 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Қўмиқ тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Асосий машғулотлари деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, шунингдек, уй ҳунармандчилиги (гилам тўқиш, тери, ёғоч, металл, тош ва б. ни қайта ишлаш).