ҚОН СЎРАР ЧИВИНЛАР

ҚОН СЎРАР ЧИВИНЛАР — узунмўйловли икки қанотлилар оиласи. Уз. 8 мм гача. Танаси, баъзан қанотларининг бир қисми тангачалар билан қопланган. Оғиз органлари санчиб сўрувчи хартумдан иборат. 2500 га яқин тури, жумладан, Ўзбекистон фаунасида 25 тури бор. Урғочи Қон сўрар чивинлар, одатда, умуртқалилар қонини сўради, эркаклари ўсимлик шираси билан озиқланади. Қуртлари планктонда, одатда, оқмайдиган сув ҳавзалари, сув тўпланадиган дарахтлар ковагида, уйларнинг ертўлаларида, ҳатто сув солинган бочкаларда, асосан, йилнинг илиқ даврида, баъзан қишда ҳам ривожланади; сувдаги микроорганизмлар билан озикланади. Қон сўрар чивинлар, одатда, безгак тарқатувчи ва безгак тарқатмайдиган (қолган 5 та уруғ) гуруҳларга ажратилади (яна қ. Безгак чивинлари).

Next Article

ҚОН ТУФЛАШ