ҚОН ЯРАТУВЧИ АЪЗОЛАР

ҚОН ЯРАТУВЧИ АЪЗОЛАРодам ва ҳайвонларда қон ва лимфа ҳужайралари ҳосил бўладиган аъзолар. Одамда ва сут эмизувчи ҳайвонларда қизил кўмик, талоқ, лимфа тугунлари, айрисимон без Қ. я. а. ҳисобланади. Қизил кўмик асосий қон яратувчи аъзо. Қизил кўмикнинг ҳамма тўқимаси қоннинг етилган ҳужайра элементлари билан тўла бўлади. Қизил кўмикдан фарқ қилиб, сариқ кўмикда ёғ ҳам бўлади. Кўмикда эритроцитлар, лейкоцитларнинг турли шакллари ва тромбоцитлар шаклланади.

Лимфа тугунлари (қ. Лимфа системаси) қон яратилиши ва организмнинг ҳимоя реакцияларида қатнашади, уларда, асосан, лимфоцитлар ривожланади. Қон яратиш аъзоларининг асосий вазифаси қон ҳужайраларининг емирилишига қарамай, уларни доимий нисбатда сақлаб туришдан иборат.