ҚЎНҒИР — қўнғирсимонлар оиласига мансуб қуш. Шарқий ярим шарда кенг тарқалган. Тропик ҳудудларда ўтроқ яшайди. Европа ва Осиёнинг жанубида қишлайди. Танасининг уз. 60—65 см, оғирлиги 800—1000 г. Гавдаси дуксимон, тумшуғи тўғри, ўткир. Оёклари жуда калта. Урчиш даврида нарининг бош қисми чиройли патлар билан қопланиб, 2 та кокил ўсиб чиқади. Уясини сув устига, қамишларга илаштириб ясайди. 3—5 та тухум босади. Асосан, балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, ҳашаротлар, моллюска ва б. билан озиқланади.