ҚЎНҒИРОҚГУЛ

ҚЎНҒИРОҚГУЛқўнғироқгулдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми. Шим. ярим шарнинг ўрта кенгликларида, Европанинг жануби ва Олд Осиёда 300 га яқин тури тарқалган. Баъзи турлари манзарали. Узбекистонда Қўнғироқгулнинг 6 тури учрайди, шундан Федченко Қ. и кенг тарқалган. Бўйи 10—25 см, кўп пояли, барглари кенг тухумсимон, кенг эл-липссимон ёки юмалоқ. Гуллари тўғри, баъзан бироз зигоморф, шакли қўнғироқсимон, кўк, зангори, оқ, баъзан бинафша ранг, алоҳида жойлашган. Рўвак, шингил ва б. тўпгуллар ҳосил қилади. Июнь—июль ойларида гуллаб уруғлайди. Меваси кўсакча. Тоғларда қояларнинг ёриқла ридаўсади. Манзарали тури уруғидан, илдиз бачкиларидан ва тупини бўлиш орқали кўпайтирилади. Баланд бўйли Қўнғироқгул гулдаста қилиш учун, паст бўйлилари эса гулзор четларини безаш учун экилади. Айрим турларининг илдиз ва барглари овқатга ишлатилади.