ҚЎНҒИРОТ СУЛОЛАСИ

ҚЎНҒИРОТ СУЛОЛАСИХива хонлигини идора этган хонлар суло-ласи (1770—1920). Асосчиси — Муҳам-мад Амин иноқ. У ёвмутлардан бўлган Хива хонларига қарши курашиб, ҳокимиятни эгаллаган. Муҳаммад Амин иноқ ва ўғли Аваз Муҳаммад иноқ тахтга чингизий қўғирчоқ хонларни ўтқазиб давлатни амалда ўзлари бошқарган. Элтузар 1804 й. Абул-ғозийхон V Ёдгорхон ўғли (1802С* 04)ни тахтдан тушириб ўзини хон деб эълон қилган.

Қўнғирот сулоласи вакиллари: Муҳаммад Амин иноқ (1770—90), Аваз Муҳаммад иноқ (17901804), Элтузархон (1804-06), Муҳаммад Раҳимхон (1806—25), Оллоқулихон (1828—42), Раҳимқулихон (1842—45), Муҳаммад Аминхон (1845 — 55), Абдуллахон (18 5 5-56), Қутлуғмуродхон (1856), Саид Муҳаммадхон (1856-64), муҳаммад Раҳимхон П (1864-1910), Асфандиёрхон (1910-18). Саид Абдуллахон (1918-20). Ёш хиваликлар қизил армия ёрдамида 1920 й. 2 фев. да Саид Абдуллахонни тахтдан тушириб Хива хонлиги тугатилганини эълон қилишган.

Prev Article

ҚЎНҒИРОТ

Next Article

ҚЎНҒИРОТ