ҚЎНҒИРОТ (1969 й. гача Железнодорожний шаҳарчаси) — Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги шаҳар. Амударё дельтасида, унинг чап соҳилида, Хўжайли — Бейнов автотрассаси бўйида жойлашган. Нукус — Бейнов т. й. йўналишидаги т. й. станнияси. Нукус ш. дан 134 км шим.-ғарбда. Аҳолиси 69,2 минг киши (2005).
Қўнғирот археологик маълумотларга кўра, 2500—2600 йиллик тарихга эга. Қорақалпоғистондаги 5 та тарихий қалъанинг биридир. қ. ҳақида акад. В. В. Бар-тольд, Я. Ғуломов, венгер олими Г. Вамбери ва б. ёзиб қолдирганлар. Қўнғирот Устюрт ҳудудидан ўтадиган эски гузар йўл ва Буюк ипак йўли орқали қад. дан Қозоғистон, Россия, Кавказ халқлари билан маданий, савдо алоқаларини ўрнатган. 1842 й. да унтер-офицер хариташунос Зелениннинг туширган шаҳар планида Қўнғирот 2 томондан Таллиқ ва Хонжоп каналлари, шим. дан уз. 2,5 км ли, жан. дан 745 м ли, эни 5—10 м ли қўрғон девори, девор ташқарисида хандақ билан ҳимоя қилинганлиги кўрсатилган. Ўша даврда шаҳар аҳолиси, асосан, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, балиқ овлаш ва шаҳар ташқарисида овчилик билан шуғулланган.
Қўнғиротда саноат корхоналаридан пахта тозалаш, ун з-длари, Устюрт қиди-рув пармалаш бошқармаси, «Устюрт» унитар шўъба корхонаси, «Ийгилик-газ» қўшма корхонаси филиали, темир-бетон буюмлари з-ди, Бухоро — Урал ва Ўрта Осиё — Марказ газ қувури магистралининг компрессор станциялари, «Ўзбекистон темир йўллари» локомотив ва вагон таъмирлаш депоси ва бир нечта тармоқ корхоналари, «Урганчтрансгаз» шўъба корхонасининг газ қувурлари тармоғи бошқармаси, технологик сув билан таъминлаш бошқармаси, гидроиншоотлар, 3 автокорхона, қурилиш корхонаси, тахиатош нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси туман филиали, «Қўнғиротгаз» филиали, «Қорақалпоқ-иккиламчи қора металл» туман бўли-ми, 3 қўшма корхона («Туз ЛТД», «Қазқўнғироткарбид», «НОИЛ’»). Қўнғирот т. й. вокзали бор.
Қўнғиротда 18 умумий таълим мактаби, болалар спорт мактаби, саноат — транспорт, қ. х. касб-ҳунар коллежлари, Қорақалпоғистоя давлат ун-ти ҳузуридаги «Бизнес мактаби» Қўнғирот филиали, тиллар ўрганиш маркази мавжуд. 9 кутубхона, Қўнғирот тумани тарихи, Қўнғирот т. й. тарихи музейлари фаолият кўрсатади. Темир-йўлчилар маданият ва истироҳат боғида 2-жаҳон урушида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланган Хотира ёдгорлиги бор. Туман марказий касалхонаси, Темирйўлчилар санаторий-профилакторийси, болалар касалхонаси ва поликлиникаси, сил касалликлари, тери-таносил касалликлари диспансерлари, туғруқхона маж-муаси ишлаб турибди. Қўнғиротдан Нукус, Хўжайли ва б. шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган. Шаҳарда қорақалпоқ адиблари Бердақ, Ажиниёзшр таваллуд топганлар.