ҚЎНҒИРОТ — БЕЙНОВ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ (4Р189) – халқаро магистраль автомобиль йўли. Қўнғиротни Устюрт орқали Қозоғистон Республикасининг муҳим темир йўл чорра-қаси ҳисобланган Бейнов ш. билан боғлайди. Умумий уз. 316 км. Ўзбекистон Республикасини шим.-ғарбдан Қозоғистон Республикаси орқали Европа, Россиянинг марказий, жан., Урал минтақаларига боғловчи, портлар, йирик транспорт йўлакларига чиқишга имкон берадиган, транзит кириш-чиқишни таъминлайдиган стра-тегик муҳим транспорт артерияси. 1972 йили ишга туширилган Қўнғирот — Бейнов т. й. қурилиши билан бир вақтда барпо этилган. Транспорт қатнови жадаллиги ўсиб бораётганлигини ҳисобга олиб, 4-даражали, қатнов қисмининг кенглиги 10 м бўлган қора тўшамали мавжуд йўлни 1-даражали асфальт-бетон тўшамали қилиб қайта таъмирлаш лойиҳаси 2002 й. да ишлаб чиқилган. Йўл шу лойиҳа асосида кенгайтирилиб, қурилиш ишлари давом этмоқда ва 2006 й. да тўлиқ фойдаланишга топширилади. Трасса турли даражада шўрланган қўнғир-кулранг тупроқли чўл зонасидан ўтган, иқлими кескин континен-тал, энг иссиқ ҳарорат 46° (авг.), энг совуғи —40° дек. ва янв. да кузатилади. Қўнғирот ва Жаслик ст-яларини ҳисобга олмаганда трасса йўналиши бўйлаб аҳоли яшамайди.
Тоҳиржон Мирзаев.