ҚЎНҒУРОВ Раҳматулла (1933.7.2, Жиззах вилояти Фориш тумани нурак қишлоғи — 1994.8.12, Самарқанд ш.) — тилшунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), филол. фанлари д-ри (1983), проф. (1984). Жиззах пед. билим юртини (1951), СамДУ ўзбек филол. ф-тини (1956) тугатган. СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида ўқитувчи (1956—58), доцент (1963 — 83), кафедра мудири (1971—94), ўзбек ва тожик филол. ф-ти декани (1985 й. дан ўришюшлик асосида). Қўнғуровнинг асосий илмий ишлари адабий тили морфологияси, лексикология ва лексикографияси, сти-листика ва топонимикаси, бадиий асарлар тили ҳамда нутқ маданияти масалаларига бағишланган («Ўзбек тилида тасвирий сўзлар», 1966; «Ўзбек тили стилистикасидан очерклар, 1974; «Бадиий матннинг лингвистик таҳли-ли», 1990; «Нутқ маданияти ва услубият асослари», ҳамкорликда, 1992 ва б.).