ҚЎНОНБОЕВ

ҚЎНОНБОЕВ Абай (Иброҳим), Абай [1845.10.8, Еттисув вилояти Чингизтог (ҳоз. Абай) тумани — 1904.6.7] — қозоқ ёзма адабиётининг асосчиси, маърифатпарвар шоир. еттисувдаги Аҳмад Ризо мадрасасида таҳсил олган. Шарқ мумтоз адабиётининг Фирдавсий, Саъдий, Навоий, Фузулий сингари намояндалари асарларини ўрганган. Бу шоирларнинг асарларидаги дунёвий ғоялар таъсирида халқни маърифатга ундовчи шеърлар ёза бошлаган. қ. дунёқара-шининг шаклланишида Шарқ мумтоз шоирлари билан бирга Еттисувга сургун қилинган рус демократлари ва улар орқали Крилов, Пушкин, Лермонтов, Толстой асарлари билан тани-шиш муҳим омил бўлган. Унинг фик-рича, кўчманчилик шароитида яшаб келаётган ва шу туфайли уруғуруғларга бўлиниб кетган қозоқ халқи мен-талитетидаги айрим қусурларни бартараф этмай туриб, ижтимоий ва маданий тараққиётга эришиш мумкин эмас. Шу мақсадда маърифат ва маданиятни тарғиб этувчи, яхши ин-соний фазилатларни тарбияловчи ди-дактик йўналишдаги асарлар ёзишга катта эътибор берган. У қозоқ халқини маърифатга, маданиятга, инсонийликка ундовчи 44 та катта-кичик лавҳалардан иборат «Нақлия сўзлар» фалсафий ҳикоясини ёзган.

Қ Чернишевский ва Добролюбов сингари рус демократларининг ғоялари, Арасту, Суқрот, Афлотун, ҳатто Гегелнинг фалсафий-дидактик қарашлари билан ҳам танишган. Унинг 200 дан зиёд шеър ва 4 достондан иборат адабий меросида бу сиймолар таъси-рида ёзилган асарлар оз эмас қ. «Ис-кандар» достонида македониялик Александр образига мурожаат этиб, «Ажралганни бўри ер» деган ҳикматни тарқоқ ҳолда яшаб келаётган ватандошлари шуурига қуймоқчи бўлган.

Қўнонбоевнинг адабий меросида «Масъуд», «Азим ривояти», «Вадим» сингари достонлар ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Қ. Шахсан ўзи шеърий ижод билан шуғулланибгина қолмай, фарзандларини ҳам адабиёт оламига олиб кирди. Улардан бири — Мағавияга «Менғат Қосим», Оқилбойга эса «Қиссаи Юсуф» достонларининг сюжетини «совға қилиб», шу асарларнинг ёзилишига сабабчи бўлган. қ. айни вақтда дўмбира чертиб, ўз шеърларига куйлар ҳам басталаган.

М. Авезов ўз ижодий умрининг каттагина қисмини Қўнонбоевнинг ҳаёти ва ижо-дий фаолиятини ўрганишга сарфлаб, у ҳақда кўп жилдли «Абай йўли» эпо-пеясини яратган. Қўнонбоевнинг аксар асарлари ўзбек тилига Миртемир ва б. шоир, ёзувчилар томонидан ўгирилган.

Ас: Танланган асарлар, Т, 1961; Танланган асарлар, Т, 1995.

Ад: Ауэзов М. О., Абай Кунанбаев. Статьи и исследования, Алма-Ата, 1967.

Prev Article

ҚЎМУЗ

Next Article

ҚЎНҒИР