ҚОҚИ

ҚОҚИ (форс-тож. — қуритилган) — айрим озиқ-овқат мақсулотларини узоқ муддат сақлаш усулларидан бири; қуритилган сабзавотлар, мева, қовун, гўшт, нон ва б. Олма, нок, шафтоли, ўрик каби мевалар Қоқи қилишдан олдин ювилади, олма, нок бир неча парракка, данакли мевалар ўртасидан иккига бўлинади, уруғи (данаги)дан тозаланади ва хирмонда офтобда ёки махсус электр қуритгичларда қуритилади. Помидорни пар-раклаб (туз сепилади) ёки 2 бўлиб, бақлажонни узунасига 4 га бўлиб Қоқи қилиш мумкин. Каноп, қоғоз қопларда, қутиларда салқин жойда сақланади. Қиш фаслида истеъмол қилинади, компотлар тайёрланади, иви-тиб овқатга ишлатилади ёки сабза-вот Қоқи ларидан салатлар тайёрланади (қ. Қовунқоқи).

Loading...