ҚОР — ҳаво т-раси 0° дан паст бўлганда булутлардан муз кристаллчалари тарзида ёғадиган ёғин. Муз кристаллчалари шакли негизини олти бурчакли пластинка ёки олти қиррали устунча ташкил этади. Кристаллчаларнинғ диаметри мм нинг бир неча улушидан бир неча мм гача етади. Ҳаво т-раси 0» атрофида бўлганда Қор учқунлари бир-бири билан ёпишиб, диаметри 1 см келадиган йирик Қор пағаларини ҳосил қилади. Айрим Қор доналарининг ўртача массаси 0,003 г гача, йирик Қор пағалариники 0,5 г гача бўлади. Ўрта ва юқори кенгликларда (шу жумладан, Ўзбекистонда) Қор, асосан, қишда еғади.