ҚОРА ДЕНГИЗ

ҚОРА ДЕНГИЗ — Атлантика океанининг материклараро денгизи, Европа билан Кичик Осиё я. о. оралиғида жойлашган. Керчь бўғози орқали Азов, Босфор бўғози орқали Мармар, Дарданелл бўғози орқали Эгей ва Ўрта денгизлари билан туташган. Россия, Украина, Молдова, Грузия, Туркия, Болгария ва Руминия қирғоқларини ювиб туради. Майд. 422 минг км2. Денгиз ғарбдан шарққа 1130 км, шим. дан жанубга 260 км гача чўзилган. Энг чуқур жойи 2210 м. Қирғоқларининг умумий уз. 4090 км, кам парчаланган. Ғарбий ва шим.-ғарбий қирғоқлари паст, шарқи ва жан. да Катта ва Кичик Кавказ ҳамда Понтия тоғлари денгизга тик тушган. Қрим я. о. нинг жанубий соҳили тоғли. Орол кам. Йирик қўлтиқлари: Каркинит, Каламит ва Феодосия. Қ. д. га Дунай, Днестр, Ингури, Риони, Чорух, сакар ва б. дарёлар қуйилади.

Қора денгиз туби геологик жиҳатдан бир хил эмас. Шим.-ғарбий қисми материк саёзлигидан иборат. Чуқур чўкмалари Альп бурмаланиши натижасида ҳосил бўлган. Шарқий қирғоқлардаги материк ён бағирларида ёриқ ва канъонлар учрайди. Айрим сув ости тоғлари 400 м баландликкача кўтарилиб туради. Денгизнинг чуқур ботиқлари ҳоз. ҳам чўкмоқда.

Қора денгизнинг шим. қисми мўътадил зонада жойлашганлиги учун қиши илиқ, ёзи эса иссиқ, жан. қисми субтропик ва ўрта денгизбўйи субтропик иқлим зонасида бўлиб, энг иссиқ ва совуқ ойларнинг трасида фарқ кам. Қишда денгизнинг шим.ғарбий қисми қуруқликдан эсадиган шамоллар таъсирида совуқроқ. Бу ерда янв. нинг ўртача т-раси —2.6°, —3». Ёз фаслида денгиз Азор антициклони таъсири остида бўлгани сабабли йилнинг бошқа фаслларига нисбатан қуёшли кунлар кўп бўлади. Июлнинг ўртача т-раси денгизнинг деярли барча қисмида бир хил, 25° гача. Йиллик ёғин нотекис тақсимланган, денгизнинг жан.-ғарбида энг кўп — 2450 мм. Денгиз сув балансида буғланишга нисбатан ёққан ёмғир ва дарё сувларининг кирими кўпроқ, шу сабабли сув сатҳи Ўрта ва Мармар денгизлари суви сатҳига нисбатан 9—12 см баландроқ. Бу эса Қора денгиздан Мармар денгизи томон сувнинг доимий оқиб туришини таъминлайди. Денгизда сув кўтарилиши кам кузатилади. Шўрлиги юза қисмида 18°/^^, қирғоқлари яқинида 16°/0(|, 150—200 м чуқурликда 22°/00 гача. Ўрта денгизнинг шўр сув ости оқимлари Босфор бўғози орқали Қора денгизга ўтиб туради.

Ёзда денгизнинг юза қатламидаги сувининг т-раси 25», қирғоқ яқинидаги саёзликларда 28° гача. 150—200 м чуқурликларда сувнинг т-раси кам ўзгарувчан, 8—9°. Қишда сувнинг т-раси 8-—9°, денгизнинг шим.-шарқий ва шим.-ғарбий қирғоққа яқин саёз қисмлари ҳатто музлайди.

Қора денгизнинг 150—200 м чуқурликкача бўлган қисми ҳаёт мавжуд бўлиши учун етарли кислородга эга. Ундан чуқурдаги сувда олтингугурт бўлиб, унинг миқдори денгиз тубида 11 — 14 мл/л га етади. Бу зонада фақат бактериялар яшайди. Денгиз суви анча тиниқ, ичкари қисмида тиниқлик 18 — 21 м дан 30 м гача, қирғоқлар яқинида эса тиниқлик камаяди.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ўзига хос. Улар денгизнинг юза қисмида (50 м чуқурликкача), қирғоқ бўйида ва қўлтиқларда очиқ денгиз ҳамда денгизнинг чуқур қисмига қараганда қўпроқ учрайди. Қора денгиз фитобентоси, асосан, яшил, қўнғир ва қизил сувўтлардан, зообентос эса турли қисқичбақасимои, моллюскалардан иборат. Денгизда балиқнинг 180 тури, дельфиннинг 3 тури яшайди. Ставрида, скумбрия, скат, сельд, сазан, судак, кефаль, таран, лешч, белуга, лаққа балиқ, чўртан балиқва б. овланади. Қора денгиз транспорт нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга: жаҳоннинг муҳим транспорт йўлларидан бири. Денгиз орқали саноат, қ. х. маҳсулотлари, йўловчилар ташилади. Иирик портлари: Одесса, Ялта, Керчь, Новороссийск, Туапсе, Сочи, Сухуми, батуми, Констанца, Варна, Буграс, Самсун, Трабзон ва б. Қ. д. бўйи йирик рекреацион ресурсларга ҳам эга. Курорт кўп.