ҚОРАБОВ — Тошкент вилоятидаги сой. Қизилнура тоғларининг жан.шарқий ён бағирларидан бошланиб, жан. га оқади. Ангрен ш. яқинида Оҳангарон дарёсига ўнг томондан қуйилади. Уз. 37 км, ҳавзаси майд. 184 км2. асосан, булоқ сувларидан тўйинади, шу боис, сойда йил давомида сув оқади. Ўртача йиллик сув сарфи (Самарчук қишлоғи ёнида) 3,2 м3/сек. Қорабовда баъзан сел тошқинлари кузатилади. қ. сувининг ўртача лойқалиги 81 г/м3. Энг катта сув сарфи 1959 й. 8 апр. да 114 м’/сек. га етган. Қорабов сувининг 70 — 75% март — июнь ойларида оқиб ўтади. Сой суви суғоришга сарфланади.