ҚОРАБОВУР

ҚОРАБОВУРУстюрт платосининг марказий қисмидаги қир. Қорақалпоғистон ва Қозоғистон Республикалари ҳудудида. Шим.-ғарбдан жан.шарққа қарийб 220 км га чўзилган. Эни ўрта қисмида кенг, 120 км дан ортиқ. Ўртача бал. 200 м, шим.-ғарбида 290 м гача. Ер юзаси текис, ён бағирлари қуруқ сойлар билан кесилган. Триас, юра, бўр, палеоген ва неоген чўкинди тоғ жинсларидан ташкил топган. Уларнинг устида сармат даври оҳактошлари тарқалган, оҳактошлар орасида гипсли мергель ва гил қатламлари учрайди. Иқлими кескин континентал. Қиши совуқ, т-ра қишда —30° гача, ёзи иссиқ, қуруқ, давомли, энг юқори т-ра 44°. Йиллик ёғин 150 мм гача. Карст рельеф шакллари (карст воронкалари, диаметри 30 м гача, чуқ. 16 м гача), остида кўллар мавжуд бўлган ғорлар учрайди. Сур-қўнғир тупроқлар тарқалган. Ўсимлик қоплами сийрак, шувоқ, шўра ва б. ўсимликлар ўсади. Ҳайвонот дунёси чўлга хос.