
ҚОРАЧА
ҚОРАЧА — 1) ўрта асрларда аҳолининг зодагон бўлмаган табақаси; 2) айрим туркий халқларда уруғ номи (мас, қирғиз ва қозоқларда, ўзбекларнинг қатағон, лақай, қирқ, сарой қабилалари таркибида қ. уруғи бўлган). 13-а. бошларида Чингизхон давлатидаги оддий кўчманчи аҳоли Қ. деб аталган. Сўнгги ўрта асрларга келиб Зарафшон воҳаси ва б. айрим жойларда «Қ» атамаси ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланиб келган, оқсуяк ҳисобланмаган (саид, хўжа, эшонлар авлоди бўлмаган) аҳолига нисбатан қўлланган.