ҚОРАЧИҚ

ҚОРАЧИҚ — кўзнинг ёй пардасидаги «тирқиш». Ёруғлик нурлари Қорачиқ орқали кўз ичига киради. Ўта ёруғда Қорачиқ тораяди, хира ёруғ ёки қоронғида, шунингдек, киши оғриқдан изтироб чекканда ва о. таъсиротларда у кенгаяди. Қорачиқ реакцияларини текшириш муҳим диагностик аҳамиятга эга (яна қ. Кўз).