ҚОРАЧОЙ-ЧЕРКАСИЯ, ҚорачойЧеркасия Республикаси — Россия федерацияси таркибидаги республика. Россия Европа қисмининг жан. да жойлашган. Майд. 14,1 минг км2. Аҳолиси 439,7 минг киши (2002). Пойтахти — Черкесск ш. Маъмурий жиҳатдан 8 р-н, 4 шаҳар ва 7 шаҳарчага бўлинган.
Давлат тузуми. Қ.-Ч. — республика. Олий мансабдор шахс — республика президенти. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Халқ мажлиси (парламент), ижрочи ҳокимиятни раис бошчили-гидаги республика ҳукумати амалга оширади.
Табиати. Қ.-Ч. Катта Кавказнинг шим. ён бағрида, Эльбруснинг ғарб ва шим. да. Шим. роқда Ён тизма жойлашган бўлиб энг баланд нуқтаси — Эльбрус (5642 м). Фойдали қазилмалари: кўмир, олтин, рангли металлар, ўтга чидамли гил. Иқлими баландлик минтақалари бўйлаб ўзгариб боради. Шим. да (тоғ этакларида) янв. нинг ўртача т-раси — 5°, жан. да (баланд тоғларда) — 10°, июлники шим. да (тоғ этакларида) 21°, жан. да (баланд тоғларда) 8°. Йиллик ёғин 550—2500 мм. Асосий дарёлари — кубань ва унинг ирмоқтари. Тупроқлари шим. да қоратупроқ, жан. да баландлик ортиб борган сари тоғ-ўрмон қўнғир ва тоғ утлоқи тупроқлар тарқалган. Тоғ этакларида дашт ўсимликлари, тоғларда қорақайин, граб, эман, дарё водийларида қарағай, қорақарағай, оққарағай ўсади, тоғларнинг юқори қисми субальп ва альп ўтлоқларидан иборат. Ўрмон ва баланд тоғларда қўнғир айиқ, ўрмон мушуги, қобон, силов-син, сувсар, асл буғу, кийик, ёввойи эчки, қушлардан улар, карқур яшайди. Ҳудудида Теберда қўриқхонаси ва Кавказ қўриқхонасининг бир қисми жойлашган.
Аҳолиси. Қ.-Ч. да қорачойлар (32,2%), черкаслар (9,7%), руслар (42,4%), абазинлар (6,6%), нўғайлар (3,2%), украинлар (1,5%), осетинлар (0,9%) ва б. яшайди. Давлат тиллари — қорачой, чер-кас, рус, абазин ва нўғай тиллари. шаҳар аҳолиси 44%. Диндорлари мусулмон-суннийлар ва христианлар. Асосий шаҳарлари: Черкесск, Усть-Жегута, Теберда.
Тарихи. Қ.-Ч. ҳудудида одам қадимдан яшаб келган. 10-а. да адигейчер-кас, 13 — 14-а. ларда қорачой элатлари шаклланди. 14—16-а. ларда Қ.-Ч. ҳудудига абазинлар, 17-а. да нўғайлар кўчиб борди. 19-а. 1-ярмида Қ.-Ч. ҳудуди Россияга қўшиб олинди. 1918 й. фев. да совет ҳокимияти ўрнатилди. 1918 й. куздан 1920 й. апр. гача оқгвардиячилар қўлида бўлди. 1922 й. 12 янв. да Қ-Ч. мухтор вилояти тузилди. 1926 й. қорачой мухтор вилояти ва Черкасия миллий округи (1928 й. 30 апр. дан Чер-касия мухтор вилояти)га бўлинди. 1942 й. авг. да Қ.-Ч. немислар томонидан босиб олинди. 1943 й. янв. да озод этилди. 1943 й. окт. да Қорачой мухтор вилояти тугатилиб, аҳолиси СССРнинг шарқий ўлкаларига депортация қилинди. 1957 й. янв. да бирлашган Қора-чой-Черкасия мух-тор вилояти тузилди. 1992 й. дан Қ.Ч. Республикаси.
Хўжалиги. Ялпи маҳсулотда саноат 18,4%, қ. х. 29,5%, қурилиш 5,5%, транспорт 1%, савдо 12,5% ни ташкил этади.
Саноатининг асосий тармоқлари: кимё ва нефть кимёси, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати, машинасозлик ва металлсозлик, рангли металлургия, ўрмон, ёғочсозлик ва целлюлозақоғоз, енгил саноат. Кон-руда саноат тармоғи ривожланган. йилига ўртача 40 млн. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Кўп саноат корхоналар Черкесск, Карачаевск ш. лари ва Медногорск шаҳарчасида жойлашган.
Қишлоқ хўжалигида етакчи тармоқ — гўшт-сут чорвачилиги, қўйчилик, картошка ва сабзавот етиштириш. Қорачой-черкасия учун яроқли бўлган 134,5 минг га ернинг 71,4 минг га (53,1%) ҳайдалади. Деҳқончиликда буғдой, маккажўхори, кунгабоқар, қанд лав-лаги, арпа, тариқ экилади. Мевачилик ривожланган. Йилқичилик, паррандачилик, асаларичилик билан ҳам шуғулланилади. Суғориш системаси ривожланган (Катта Ставрополь канали бор).
Транспортида автомобиль транспорти муҳим мавқега эга: қаттиқ қопламали автомобиль йўллари уз. 1887 км. Қ.-Ч. ҳудудини Ҳарбий Сухуми автомобиль йўли кесиб ўтган. Т. й. лар узунлиги 51 км. Тоғ туризми, альпинизм ривожланган.
Тиббий хизмати. Қ.-Ч. да ҳар 10 минг аҳолига 34 врач тўғри келади. 10 дан ортиқ санаторий-курорт ва дам олиш муассасаси бор (Теберда, Архиз, Дом-бай иклимий курортлари ва б.).
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Маорифи РФда қабул этилган тизимга мувофиқ ташкил қилинган. 180 умумий ўрта таълим мактабида 72 минг, 6 ўрта махсус ўқув юртида 4,5 минг ўқув-чи, 2 олий ўқув юрти (педагогика ун-ти, технология инти)да 4,9 минг талаба таълим олади. Иқтисодиёт, тарих, тил ва адабиёт и. т. институти, 170 кутубхона бор.
Адабиёти. Қ.-Ч. нинг туб аҳолиси (қорачой, черкас, абазин ва нўғойлар) адабиёти 20-а. нинг 20-й. ларида шаклланди. 19-а. охири — 20-а. бошларида ўз ёзувини яратиш ва она тилида мактаб дарсликларини яратишга уринишлар бўлган. 20-а. нинг 20-й. ларида қорачой шоирлари И. Каракетов, А. Уртенов, Д. Бойқулов, абазин ёзувчиси Т. Табулов, нўғой ёзувчиси Х. Булатуков ижод қилдилар. 30-й. ларда черкас ёзувчилари Х. Абуков, М. Дишеков романлари, И. Амиро-ков, қорачой ёзувчиси Х. Аппаев қис-салари, қорачой шоирлари А. Боташе-ва, Д. Бойқулов, М. Урусов шеър ва достонлари, нўғой адиби Х. Булату-ков пьесалари нашр этилди. Нўғой ёзувчиси Ф. Абдулжалилов, черкас адиби Х. Гашоков, қорачой шоираси X. Байрамукова асарлари халқнинг немис-фашист босқинчиларига қарши курашига бағишланди. 2-жаҳон урушидан кейин қорачой ёзувчи ва шоирлари О. Хубиев, Д. Кубанов, А. Суюнчев, Н. Хубиев, М. Батчаев, черкас адиблари А. Охтов, С. Хатуов, X. Хапсироков, М. Ахметов, А. Ханфенов, абазин ёзувчилари Х. Жиров, П. Це-ков, К. Жегутанов, Б. Тхайцухов, М. Чикатуев, Д. Лагучев, нўғой адиблари Ф. Абдулжалилов, С. Капаев ва б. самарали ижод қилдилар.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Қ.-Ч. ҳудудида 1 —13-а. ларга оид ер устига ўрнатилган сағаналар, қад. шаҳарлар (тошдан қурилган мудофаа деворлари харобалари б-н), византия типидаги унча катта бўлмаган ва фрескали христиан черковлари (Шоан тоғидаги ибодатхона; Нижняя Теберда қишлоғи яқинидаги Сентин ибо-датхонаси, иккови ҳам 10—11-а. ларга оид), 17 — [8-а. ларга оид мудофаа ин-шоотлари (Адиюх қад. шаҳарчаси минораси, 18-а. нинг 60-й. лари) сақланган. Қорачойларнинг анъанавий турар жойлари девори ёғочдан, томи оғир тупроқдан икки томонга нишаб қилиб қурилган; черкаслар турар жойлари усти лой билан сувалган че-тан деворли, қамиш ёки сомон томли уйлар бўлган. Ҳоз. даврда Черкесск, Карачевск, Теберда каби замонавий шаҳарлар, кўплаб турар жой бинолари, жамоат ва маданий-маиший иншоотлар мавжуд.
Қ.-Ч. нинг қад. санъат ёдгорликлари — мил. ав. 3—2-минг йилликка оид жездан ясалган безак ва бадиий керамика, мил. ав. 2—5-а. ларга оид металл ва керамика буюмларидир. Ҳоз. даврда рангтасвир (И. Г. Аков, М. Х. Чомаев ва б.) ва графика (Я. Г. Крицкий ва б.) вужудга келди. Халқ санъатида ёғоч ўймакорлиги, бўйра тўқиш, заргарлик, каштадўзлик ривожланган.