ҚОРАҒОЗ, оқ пешона кичик ғоз — ғозсимонлар туркуми ўрдаклар оиласига мансуб қуш. Евросиёнинг тундра минтақасида тарқалган. Болқон я. о., Закавказье, Япония, Корея я. о. ва Хитойнинг жан.-шарқий қирғоқларида, баъзан Ғарбий Европа, Кичик, Ғарбий Осиё, Каспий денгизининг жан.-шарқида қишлайди. Ўзбекистонда Амударё ва Сирдарё ҳавзалари. Оролбў-йида учиб ўтиш ва қишлаш даврида учрайди. Вазни 1,6—2,5 кг. Тумшуғи асосининг атрофи оқ. Қовоғининг чети бир оқ. Тундрадаги кўл атрофидаги жойларда яшайди. Буталар орасига, сувга яқин қояларга уя қуради; 4—8 та тухум қўяди. Ўтлар билан озиқланади. Овлаш тақиқланган. Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.