ҚОРАКЎЛ ҚЎЙ ЗОТИ

ҚОРАКЎЛ ҚЎЙ ЗОТИ — мўйнали териси учун боқиладиган дағал жунли думли қўй зоти. Бу зот бир неча юз йиллар олдин ҳоз. Ўзбекистон (Бухоро вилояти Қоракўл тумани) ҳудудида жайдари қўйларни халқ селекцияси усулида узоқ вақт танлаш ва чатиштириш натижасида яратилган. Қоракўл қўй зоти дунёнинг (Австралиядан бошқа) барча қитъаларида 50 дан ортиқ мамлакатда урчитилади (15 млн. бош атрофида). Афғонистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Жан. Африка Республикаси энг кўп Қоракўл қўй зоти боқиладиган давлатлар ҳисобланади.

Қоракўл қўй зоти думли қўйлар турига мансуб, думининг уч қисмида зотга хос илмоқнамо ўсимта мавжуд. Жун қоплами дағал жун турига мансуб. Кўпчилик Қоракўл қўй зоти лари говкалла, танаси бақув-ват, думида кўп ёғ тўпланади. Қўзилари қора (80%), кулранг, жигарранг, сур ва б. тусли. Бир ярим ёшдан кейин тумшуғи, қулоқлари ва оёқларидан бошқа жойидаги қора жунлар оқара бошлайди. Катта ёшли она қўйлар шохсиз, вазни 42—45, қўчқорлари йирик, бурама шохли, вазни 55—60 кг, янги туғилган қўзиларининг ўртача вазни 4—4,5 кг. Серпуштлиги 90—95%. Зотни такомиллаштириш борасида асосан қора, кўк, сур, оқ, зармалла, кумушсимон, тилласимон, олмос, ҳаворанг, шамчироқ, пўлати, платина, брон-за, қаҳрабо, антрацит (қора товланадиган), мустаҳкам (ғўзамой) конституцияли, ярим доира қовурғасимон ва яссигул типли қўилар устида селекциянаслчилик ишлари олиб борилмоқда. Кўп йиллар давомида олимлар ва амалиётчилар ҳамкорлигида олиб борилган селекция-наслчилик ишлари натижасида Ўзбекистонда қоракўл қўйларининг юқори ирсий ва маҳсул-дорлик хусусиятларига эга бўлган 27 з-д типи яратилган. Улар Қоракўл қўй зотининг қимматли ирсий генофонди ҳисобланади. Қоракўл қўй зоти бошқа зотларни яхшилашда ҳам фойдаланилади. Экстремал шароитли, кам ҳосилли чўл яйловларида урчитилиши ҳисобига зотнинг кўпгина биологик ва маҳсулдорлик хусусияти узоқ йиллар давомида табиий равишда мувозанатлашган.

Loading...