ҚОРАКЎЛ

ҚОРАКЎЛБухоро вилояти Қоракўл туманидаги шаҳар (1980 й. дан), туман маркази. Т. й. станцияси. Қоракўлдан вилоят маркази (Бухоро ш.)гача 61 км. Аҳолиси 20,9 минг киши (2005). Қоракўлда пахта тозалаш, ғишт з-длари, МТП, дон маҳсулотлари акциядорлик жамияти, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, нефть базаси бор. Кичик, ўрта бизнес ва йирик корхоналар, шунингдек, «Қоракўлтекс» қўшма корхонаси ишлаб турибди.

Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, гимназия, лицей, 2 касбҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, клуб муассасалари, маданият уйлари, маданият ва исти-роҳат боғи, Хотира ёдгорлиги бор. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, амбулатория, дорихоналар, аҳолига хизмат кўрсатади. Шаҳар ёнидан халқаро йўналишларда т. й. ўтган. Туман маркази билан қишлоқлар ўртасида ва Қоракўл — Бухоро ора-лиғида автобуслар ва маршрутли таксилар қатнайди.

Loading...