ҚОРАКУЯ

ҚОРАКУЯзамбуруғлар қўзғатадиган ўсимликлар касаллиги. Асосан, бошокли экинлар касалланиб, қ. х. га катта зарар етказади. Зарарланган бошоқ, рўвак, сўта, поя, барг ва илдиз бўйинлари қора спорали массага айланади. Қуйидаги турлари кўп учрайди ва айниқса, зарарли: буғдой ва жав-дарнинг қаттиқ (бадбўй) Қоракуяси ўсимлик тугунчасини емиради ва «қоракуя халтачалари» ёки алоҳида спора ҳолида уруғларда сакланади. Зарарланган дондан нам ҳавода бадбўй ҳид келади; арпа ва сулининг қаттиқ (тош) Қ. си споралари тугунчани зарарлайди, лекин рўвак ва бошоқлар зарарланмайди, споранинг қаттиқ қора массаси бошоқ қобиғини тешиб ўтади; буғдой, арпа, сули, ва маккажўхорининг чанг Қ. си бошоқ, рўвак, сўталарни зарарлайди; жавдар ва буғдойнинг поя Қ. си поя (ҳамма қисмлари ва барглари) ни зарарлайди; маккажўхорининг пуфакчали ҳолдаги Қоракуяси ўсимликнинг турли қисмида қобиқли ва спора билан тўлган ғудцалар ҳосил қилади. Қоракуя замбуруғлари шоли, қўноқ, оқ жўхори, чумиза каби донли экинларда ҳам паразитлик қилади. Касаллик натижасида ғшша экинлари ҳосилдорлиги 20 — 30% камайиб кетади.

Кураш чоралари: касалликка чидамли навлар экиш; юқори агротехника, алмашлаб экиш. уруғларни тозалаш ва дорилаш; уруғликни офтобга ёйиш ва б.

Loading...