ҚОРАЎРДАК

ҚОРАЎРДАКғозсимонлар туркумининг ўрдаклар кенжа оиласига мансуб қуш. Оёқлари калта, қизил, панжалари йирик. Панжалари орасидаги пардалар кенг. Қаноти нисбатан кичик, думи калта. Нари қора, модаси қора-қўнғир тусда. Ев-ропа ва Обь дарёси ҳавзасида уя қуради. 6—10 та тухум қўяди. Ўрта Осиёда қушлар учиб ўтиши даврида учрайди. Моллюскалар, қисқичбақасимонлар, майда балиқлар билан озиқланади. Сони камлиги туфайли хўжалик аҳамиятига эга эмас.