ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИқорақалпоғистон Республикасининг олий давлат ҳокимияти органи, республика парламенти. 1995 й. 25 дек. да ташкил этилган. Бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши деб аталган. Республика Жўқорғи Кенгеси ҳудудий сайлов округларидан кўппартиялилик асосила 5 й. муддатга сайланалиган 86 депутатдан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ҳуқуқий мақоми Қорақалпоғистон Конститунияси (1993 й. 9 апр.) ва «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида»ги қонун (1994 й. 24 сеит. ; янги таҳрирда 1998 й. 28 янв.)да белгилаб берилган. Қорақатпоғистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Жўқорғи Кенгеси иш олиб бориши мумкин. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиё-сий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳила шахс қорақалпоғистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.

Жўқорғи Кенгеснинг мутлақ ваколатларига қорақалпоғистон Республикаси Конституииясини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. республика Конституциясига шарҳ бериш; иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг давлат стратегик йўналишларини қабул қилиш; шунингдек, республикада давлат ҳокпмияти органларининг раҳбарларини, ўринбосарларини, мансабдор шахсларни лавозимларга тайинлаш ва озод қилиш ҳамда Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатлар киради.

Жўқорғи Кенгес раиси Қорақалпоғистон Республикаеининг энг юқори лаво-зимли шахси ҳисобланади. У Жўқорғи Кенгес томонидан Жўтфрги Кенгес депутатлари ичидан яширин овоз бериш йу:ш билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг вакиллиги муддатига ва қаторасша 2 муддатгача сайланади (Қорақалпогистон Республикасининг Конституцияси, 80-модда). Жўқор-ғи Кенгес Президиуми Жўқорғи Кен-гес фаолиятини ташкил этиш ва б. давлат ваколатларини амалга ошириш учун тузилали, унинг таркибига Жўқорғи Кенгес раиси, унинг ўринбосарлари, Жўқорғи Кенгес қўмиталари ва комиссияларининг раислари, Жўқорғи Кен гесдаги партия гуруҳларининг раислари киради. Ҳоз. кунда Жўқорғи Кенгесда 5 қўмита, 1 комиссия, 3 фракния мавжуд.

Жўқорғи Кенгес Қорақалпоғистон Республикаси Вазир. тр Кенгаши билан биргаликда 1924 й. нояб. дан чиқадиган «Еркин Қарақалпақстан». 1919 й. июнидан чиқадиган «Вести Каракалпакстана» ҳамда 1992 й. 25 июлдан чиқа бошлаган «Аму тонги» газ. ларининг ҳаммуассисидир.