ҚОРАҚАЛПОҚ ТЕАТРИ, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри — Қора-қалпоғистоннинг кўҳна театрларидан. 1926 й. «Тонг нури» труппаси асосида ташкил бўлган. Ташкшютчилари Зарип қосимов, Абдирамон Ўтепов, Қосим Авезов ва Асан Бегимовлар. Биринчи бадиий раҳбари — Зарип Қосимов. А. Ўте-пов, Ж. Оймурзаев, Г. Убайдуллаев, М. Матжонов, Б. Сеитов, Ж. Сеитова, Т. Сейтмамутовлар театрнинг дастлабки ижодкорларидир. Театр «Тилак йўлида» (Қ. Авезов) спектакли билан очилган. Театр фаолиятини «Одеко-лон», «Ана холос», «Тенгини топган қиз», «Саидмурод ялқов», «Кўз бўя-мачи вакил», «Бу ким» каби спектакллар билан бошлади. 1930 й. «Қорақалпоқ давлат театри» мақоми берилади. 1934 й. Москва давлат театр санъати ин-ти қошида Қорақалпоқ студияси очилади. 1939 й. театрга шу ин-тни тугатиб келган 27 актёр ва реж. лар келиб қўшилади. Буларнинг орасида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Йўлдош Шарипов. Туреш Олланаза-ров, Холмурод Сапаров, Йўлдош мамутов, Сабирбай Ўтепбергенов, Мадраим Матжонов, Ёқут Олламуродо-валар бор эди. Театр ҳаётида янги давр бошланади. 1939 й. театрга К. С. Станиславский номи берилди ва театр «Станиславский номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва коме-дия театри» деб юритила бошлади. «Васса Железнова» (М. Горький), «Майсаранинг иши» (Ҳамза), «Кам-бағаллик айб эмас» (А. Островский), «Скапеннинг найранглари» (Мольер), «Алпомиш» (Н. Довқораев), «Рус кишилари» (К. Симонов) ва б. спек-такллар миллий режиссура ва актёрлик санъати балоғатга етганлигини намоён қилди.
1941—45 й. лар театр жамоаси ўз репертуарини миллий ва қардош халқлар драматургияси намуналари билан бойитди. «Лейтенант Элмуротов» (Ж. Оймурзаев), «Қурбон Умаров» (С. Абдулла, Чустий), «Офтобхон» (К. Яшин), «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла; Т. Жалилов мусиқаси), «Беш сўмлик келин» (Урдубоду) каби мусиқали драма ва публицистик йўналишдаги саҳна асарлари шулар жумласидан. 1950 й. театр Тошкент театр ва рассомлик санъати интини туга-тиб келган ёш мутахассислар билан тўлдирилди. Реж. лик бўлимини туга-тиб келган Т. Олланазаров биринчи қорақалпоқ профессионал реж. и бўлди.
Урушдан кейинги йилларда театрда О. Шомуротова, Жапац бахши Шомуротов, Б. Каменев, А. Ҳашимов, Г. Шерозиева, Т. Раҳмонова, Р. Сеи-тов, С. Хўжаниёзов, Г. Дошумов, З. Зарипов. С. Ўтепбергенов, Т. Жо-лимбетова, С. Юсупова, С. Қорабоева, Я. Олламуротова, Х. Сапаров, С. Олламуротова, С. Авезова, О. Давлетова, О. Умитқулов ва б. фаолият кўрсатишган.
Театрнинг кейинги репертуари мавзу ва жанр жиҳатидан бойиди. Замонавий, тарихий мавзуларда, миллий драматургия, ўзбек ва қозоқ драматургияси намуналари ҳамда Ғарбий Европа драматургиясининг мумтоз асарлари саҳналаштирилди: «Ойгул ва Обот» (Ж. Ой-мурзаев), «Суймаганга суйканма» (С. Хўжаниёзов), «Олтин кўл» (Уйғун; М. Левиев мусиқаси), «Шоҳи сўзана» (А. Қаҳҳор), «Ошиқ Ғариб» (Бегимов, Т. Олланазаров), «Тартюф» (Ж. Мольер), «Ўғирланган бахт» (И. Франко), «Юрак сирлари» (Б. Раҳмонов), «Кўз Кўрпеш Баян сулу» (Г. Мусрепов) ва б. «Бердақ», «Қадрдон доктор», «Шеберхоннинг чирмовиғи» (Ж. Оймурзаев), «Талу-ас», «Зиёда». «Бахт» (С. Хўжаниёзов), «Тошболта ошиқ» (Ҳ. Ғулом), «Тоға-жиянлар» (Р. Бобо-жон), «Шубҳа» (Уйғун), «Прокурор» (Ё. Шуку-ров) кабилар 50—60-й. ларнинг энг яхши спектакллари бўлди.
60-й. ларнинг охирроғига келиб театрда авлодлар алмашуви натижасида турғунлик даври бошланди. 70-й. лар ёшлар ҳисобига театр яна ўз мавқеини тиклаб олди. Театрга келган Қуатбай Абдреимов, нажиматдин Ансатбоев, Досберген Ранов, Райҳон Сапарова, Жолгас Султабоев, Байрам Матжонов ва б. қорақалпоқ театр санъатини янги ғоялар ва ечимлар, образ ва мавзулар билан бойитдилар. «Отелло» (У. Шекспир), «Тартюф» (Ж. Мольер), «Икки бойга бир малай» (К. Голь-дони), «Она ер, она» (ЧАйтматов), «Ревизор» (Н. Гоголь), «Ой тутилган тунда» (М. Карим), «Ўн учинчи раис» (А. Абдуллин), «Тобутдан товуш» (А. Қаҳҳор), «Аризасига кўра» (Ў. Умарбеков), «Андермушлик Атмандар» (Т. Минуллин), «Хонума» (Цагарели) каби спектакллар қўйилди. 1987 й. театр жамоаси И. Юсу-пов либреттосига Н. Муҳамеддинов мусиқаси билан биринчи қорақалпоқ операси («Ажиниёз»)ни саҳналаштирди. 1991 й. театрга Бердақ номи берилди. Кейинчалик «Майсаранинг иши», «Алеко» опералари, 1996 й. биринчи қорақалпоқ балети («Ойжамол») саҳнага қўйилди.
Мустақиллик ғоялари билан суғорилган, янги замон қаҳрамони, тарихий шахсларимиз сиймоси гавдаланган, меҳр-мурувват мавзуси, Ватанга муҳаббат ва б. мавзулар акс этган асарлар кейинги йиллар театр саҳнасидан мустаҳкам ўрин олди: «Соҳиб-қирон» (А. Орипов), «Адолатга хиё-нат» (С. Хўжаниёзов), «Эрназар Олакўз» (А. Уталиев). «Инжиқнинг муҳаббати», «Ёввойи гуллар» (К. Раҳмонов), «Шарьяр», «Кечиккан муҳаббат» (К. Матмуротов), «Тирсек» ва б.
Ш. Утемуратов, М. Сапаева, З. Пиёзов, Т. Қайипназарова, О. Қосимбетов, Б. Узоқберганов, М. Халмуратова, З. Сайипова, Ж. Султабоев, Б. Назаримбетов, Ж. Сағиндиқова, Р. Куте-кеева, Э. Айтниёзова, М. Исмайло-ва, С. Давлетова, ҚҚаландаров ва б. театрнинг етакчи актёрларидир. Театрнинг бадиий раҳбари ва директори Нажиматдин Ансатбоев, бош реж. и — Қуатбай Абдреимов.
Тешабой Баяндиев.