ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ

ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ — туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб тиллардан; қозоқ ва нўғай тиллари билан биргаликда қипчоқ тилларининг қипчоқнўғай гуруҳчасини ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикасининг давлат тили (ўзбек тили билан бирга). асосан, Қорақалпоғистонда, шунингдек, Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қозоғистон ва Туркманистоннинг унга қўшни ҳудудларида, РФ ва Афғонистонда тарқалган. Қорақалпоқ тилида сўзла-шувчиларнинг умумий сони 425 минг кишидан иборат (ўтган асрнинг 90-й. ларй ўрталари). Қорақалпоқ тили, асосан, 2 та: шим.-шарқий ва жан. гарбий лаҳжаларга бўлинади; бу лаҳ-жалар фонетик жиҳатдан ўзаро фарқланади. Адабий Қорақалпоқ тили 20-а. нинг 1-ярмида шим.шарқий лаҳжа асосида шаклланган; унгача қорақалпоқлар эски ўзбек адабий тилидан фойдаланишган.

Қорақалпоқ тилининг ўзига хос белгилари: унлилар оҳангдошлиги — сингармонизм мавжуд, мас, Атларьшмз (отларимиз). кунлер — (кунлар); умумтуркий ч ундоши ш б-н; ш эса с ундоши билан алмашади, мас, қаш (қоч), тас (тош), бас (бош). Айрим сўзларда ғ ундоши ўрнида в; г ундоши ўрнида й ишлатилади, мас, тав (тоғ), тий (тег) ва б. Қ. т. да, бошқа кўпчилик туркнй тилларда бўлганидек, умумтуркий сўзлардан ташқари, араб, эроний, рус тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам анча-гина.

Қорақалпоқ тили ёзуви ислоҳ қилинган араб графикаси асосида 1924 й. да шаклланти-рилган. 1929—40 й. ларда лотин графикасига асосланган қорақалпоқ ёзуви амалда бўлган бўлса, 1940 й. дан рус графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. 1999 й. дан лотин графикаси асосидаги ёзувга ўтиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ад.: Баскаков Н. А.. Каракалпакский язнк, т . 1 – 2 , М . – Л . , 19 5 1-52; Бердимуратов Е., Ҳазирги заман қарақалпоқ тилинип лсксикологиясм, Нокис, 1968; Баскаков Н. А., Введение в изучение тюрских язмков, 2-изд., М.. 1969; Бердимуратов Е.. Умаров А.. Бекимбетов П., Каракалпакский язьж (фонетика, морфология, синтаксис), Нукис. 1983.

Loading...