ҚОРАҚАЛПОҚЛАР

ҚОРАҚАЛПОҚЛАР — Ўрта Осиёдаги халқ; Ўзбекистон Республикаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасида яшайди (504 301 киши, 2000-й. лар ўрталари). Шунингдек, Ўзбекистоннинг Фаргона. Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятларида, қўшни Туркманистон, Қозогистонда, Россияда. Афғонистонда, Эронда бир неча минг Қ. яшайди. Қорақалпоқ тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Мил. 2-а. охири — 4-а. ларда Орол бўйи чўлларига Шарқдан ҳунлар, 6—8-а. ларда эса туркийлар келиб маҳаллий қабилалар билан қисман аралашиб кетган. Мана шу этник негизда Орол бўйи илк ўрта аср халқтари — бижанақлар ва ўғузларнинг шаклланиш жараёни кечган, уларнинг муҳи-тида 8—10-а. ларда Қорақалпоқларнинг ҳам шаклланиши бошланган. 10-а. бошида бижанақларнинг бир қисми Ғарбга, Жан. рус чўлларига кетган; Киев Руси ҳудудига келиб жойлашган қабилалар рус йил-номаларида «чёрнне клобуки» («қора қалпоқтар») деб ном олган. Волга-Урал оралиғида қолган бижанакларнинг шарқий қисми Иртиш ҳавзасидан кслган қипчоқтар билан аста-секин аралашиб кетган, уларнинг тилини қабул қилган. Манбаларда қипчоқ уруғ-қабила иттифоқида «Қ» атамасига мос келувчи «қора бўркли» этноними учрайди. Мўғуллар истилоси даврида Рашидиддин асарида «қавми кулаҳи сияҳ» номи билан қайд этилган. Чингизхон босқини оқибатида Қ. Ғарбга — Волга бўйларига, Сариқамиш, Ўзбўй ва Амударёнинг қуйи оқими бўйларига кўчишга мажбур бўлганлар.

Қорақалпоқлар ярим ўтроқ ҳаёт кечириб, суғорма деҳқончиликни чорвачилик (айниқса, қорамол) ва балиқ овлаш билан қўшиб олиб борганлар. Қорақалпоқларнинг аксарият қисми 16—18-а. лар ўрталарида Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқими бўйлари (Туркистон, Жанкент, Чирикработ) ҳамда бир қисми Орол минтақасида (Қўнғирот, Шоҳтемир ш.) яшашган. Бироқ Ёйиқ ва Эмба дарёлари бўйларида ҳам Қорақалпоқлар истиқомат қилганликлари ҳақида маъг лумотлар бор. 1743 й. қозоқ хони Абулхайрхон Қ. га ҳужум қилган, натижада сирдарёлик Қорақалпоқларнинг асосий қисми 18-а. нинг 2-ярмида Сирдарёдан унинг ғарбйй ирмоги — Жанадарёга кўчган. 18-а. охирида Хива хонлари Қорақалпоқларни тобе этишга фаол ҳаракат қилишган ва оқибатда 1811 й. улар бўйсундирилиб, Қорақалпоқларнинг асосий қисми Амударё ҳавзасига кўчирилган. Хива хонларига қарши Қ. бир неча марта (1827, 1855-56, 1858-59 й. лар) бош кўтарган. 1873 й. Чор Россияси истилоси натижасида ўнг қирғоқ Амударёдаги Қ. Россияга қўшиб олинган. Бу ерда Амударё бўлими тузилган, Туркистон генералгу-бернаторлигининт Сирдарё вилояти таркибига киритилган. Сўл қирғоқда яшовчи Қорақалпоқлар Хива хонлиги тасарруфида қолган. Ўрта Осиёда шўролар ҳокимияти ўрнатилгач, сўл қирғоқ ва ўнг қирғоқ Қорақалпоқлари Қорақалпоғистон автоном областини тузган. 19-а. — 20-а. бошида Қорақалпоқларда хўжалик, ижтимоий ва оилавий ҳаётда уруғ-қабила тизими ва патриархал-уруғчилик муносабатлари қолдиқлари сақланиб қолган. Расмий дин — исломдан бошқа кўпгина қад. диний эътиқодлар мавжуд бўлган (яна қ. Қорақалпоғистон Республикаси).

Собир Камолов.

Loading...